3:14

Болаларнинг ўсишига ёрдам 103

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан эшиттиришимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизнинг асосий мавзуси яна болаларимиз ҳақида боради. Албатта, яхши мутахассис бўлиш учун кўп йил ўқиш керак.

Ҳар ким ҳам врач ёки инженер бўлолмайди. Шу ўринда бўлажак ота-оналарни ҳам муҳим нарсага, яъни фарзандларни тарбиялашга ҳеч ким тайёрламайди. Нима учун? Чунки бизда шундай тушунча бор: тарбиялаш – бу ҳомиладорлик ёки туғиш каби организмнинг табий функцияси деган нотўғри тушунча. Лекин ҳаёт бундай тушунчани рад этади!

Атрофга қаранг: қанча бахтсиз оилалар, ота ва бола муаммоси, яъна алкоголизм, наркомания ва ҳ.к.з. Бу нарсалар шуни таъқидлайдики, тарбиялаш ўз-ўзидан бўлавермайди. Болаларни тарбиялашни ўрганиш керак, ўрганиш эса биринчи ўрнида Муқаддас китобдан бошланади. Муқаддас китоб бола ҳақида нима деяпти? Забур китобининг 126 сано 3 бобида шоҳ Сулаймон шундай деб айтади:

“Фарзандлар – Худованд берган мукофотдир”. Яъни, Худованд болани бизга мерос қилиб беради. Инсонга унинг фарзандларининг сони қанчалигига қараб баҳо бериш бемаъниликдир. Чунки Муқаддас китобда фарзандлари кўп гуноҳкорларни кўплаб ўчратамиз. Болалар, албатта, Худога тегишли. Агар ҳар бир ота-она ўз болаларига Худонинг инъоми сифатида қараса, албатта уларга нисбатан бошқача муносабат қилган бўлар эдилар.

Лекин биз болаларга худди шундай мунособатда бўламизми? Қимматбаҳо совғани олган одам албатта миннадорчилик билдиради ва хурсанд бўлади. Болалар бизнинг кўзларимизда ўша хурсандчиликни кўряптиларми? Биз фарзандларимизни ҳурмат қиляпмизми? Уларни охиргача тинглаяпмизми? Уларнинг сўзларини, фикрларини ва ҳис-туйғуларини қадрлаймизми?

Азиз биродарлар, ўз фарзандларимизга тўғри муносабат қилайлик. Уларга нисбатан ҳали кичкина бола мен ўргатаётганларимни тушунмайди деган фикрларни эсдан чиқарайлик. Уларга кичкина бола деб эмас, балки ҳали кичкина инсон деган кўз билан қарашга ўрганайлик. Азиз дўстлар, ҳаворий Павлус биродарлари учун тинимсиз ибодатда бўлар эди.

Керак бўлса ўғлим деб айтар эди. Бу дегани ҳаворий Павлус учун биродарлари жуда яқин бўлган. Азиз биродар, ўз фарзандларимиз учун ва бутун Ўзбекистонда истиқомат қилаётган болалар нажот олиши учун тинимсиз ибодатда бўлайлик. Отамиз Худованддан уларга нажот йўлини кўрсатишини сўрайлик. Болаларимизни Худованднинг севгисидан хабарсиз қолишларига йўл қўймайлик. Азизлар, сизнинг фикрларингизни кутамиз.

Бизнинг манзил: www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top