Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна ҳаво мавжлари орқали бўлсада учраша олаётганимиз учун минатдормиз. Азизлар, бугун ҳам кичик уй гуруҳи жамоатлари мавзусида суҳбатлашамиз.
Кичик уй гуруҳига асосланган гуруҳларни ҳам кичик уй жамоатлари деб айта олишимиз мумкин. Сабаби, қонуний миллий катта жамоатларнинг йўқлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бизнинг шароитимизда ўнта ва балки унданам кўпроқ гуруҳлар жамоат бўла олади, деб айтишимиз мумкин.
Гуруҳдаги янги тавба қилган биродарларнинг сони кўпайиши эвазига гуруҳ ҳам сон жиҳатидан ўсиб боради. Бошқа бир жамоатни тарк этиб, иккинчи гуруҳга қўшилган имонли биродар орқали эмас, балки ҳақиқий гуноҳлари учун шу гуруҳга келиб, тавба қилган инсонлар орқали гуруҳ кенгайиб ўсиб боради, деб айтишимиз мумкин.
Кичик уй гуруҳларининг афзаллик томонлари шундан иборатки, янги имондаги биродарларимиз билан яқиндан мустаҳкам муносабат ўрнатишимиз мумкин. Энг асосийси, уларнинг муҳтожликлари учун биргаликда ибодат қилишимиз мумкин.
Кўпчилик таниқли биродарларнинг айтишларича, кичик уй гуруҳларида таълим бериш, воизлик ва бошқа руҳий хизматлар энг самарали экан. Гуруҳ аъзолари барчаси уй гуруҳларида бир бирлари билан яхши муносабатда бўла олганлигини ҳисобга оладиган бўлсак,
ҳар бир имонли биродар ўзларидаги шахсий муҳтожликларни ҳеч тортинмай айта олишлари мумкин. Бундай эркинлик эса ҳар бир масиҳийни руҳан ўсиши учун катта туртки бўла олади.
Гуруҳдаги биродарларнинг сони кўпайиб боргани сайин яна бошқа гурухларга бўлинишимиз мумкин. Шундан кейин гуруҳдаги хизматчилар биргаликда учрашиб, хизматчиларнинг учрашувини ҳам ташкил қилишлари мумкин.
Бундай учрашувлар ҳафта давомида бир марта бўлса етарли ҳисобланади. Учрашувда асосан ҳар бир гуруҳ учун алоҳида ибодат ва гуруҳдаги муҳтожликлар яна гурух аъзолари учун ҳам алоҳида ибодат қилиш мумкин.
Бир ойда бир марта барча гуруҳлар умумий учрашиб, биргаликда Худони олқишлашлари ҳам гуруҳ аъзоларининг муносабатини янада мустаҳкамлаб боради. Азиз биродарлар, агар сиз уй гуруҳлари ҳақида керакли маълумотларга эга бўлишни истасагиз, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўллашингиз мумкин.
Ўйлаймизки, ўзингизни қизиқтирган саволларга албатта жавоб топасиз. Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.