3:26

Уй гуруҳлари 116

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумиз орқали сизларга кичик уй гуруҳларидаги маблағ ва харажатлар тўғрисида бироз маълумот бериб ўтмоқчи эдик. Биринчидан, шундай саволни ўртага ташласак. Кичик уй гуруҳидаги жамоатларда қандай сарф-харажатлар бўлиши мумкин?

Асосан Хушхабар тарқатилишида йўлкира, гуруҳ аъзоларидан кимнидир ўқишга ёки қандайдир семинар ёки конференцияга жўнатиш учун йўлкира ҳаққи тўланади. Бундан ташқари гуруҳларда албатта маблағга муҳтож бўлган биродарлар ҳам бўлади. Ўйлайманки, уларга ва уларнинг оила аъзоларига бироз маблағ ажратиб марҳаматлаш нотўғри бўлмайди. Лекин азиз биродарлар, мен шундай бир таклифни сизларга айтиб ўтмоқчи эдим. Агар гуруҳингизда мухтож биродарлар бўлса, уларга шунчаки маблағ бергандан кўра уларни ҳам қандайдир хизматга йўналтириб, хизмати эвазига маблағ ажратиш маъқулроқ бўлса керак.

Нафақат маблағ орқали, балки уларни қандайдир ишга жойлаштириб ўзларининг араваларини ўзлари тортишини ўргатиш ҳам маъқул бўлади. Энди энг асосийси: гуруҳ ўзи кичкина бўлса, маблағни қаердан олиши мумкин? Албатта ҳар бир инсон ўз оиласи учун ўзи қайғурганидек, ҳар бир кичик уй гуруҳлари ҳам ўзлари ҳақида ўзлари қайғуришлари керак. Халқимизда шундай гап бор: “Кўрпага қараб оёқ узат”-деб айтади доно халқимиз. Шундай экан кичик уй гуруҳлари ҳам ўзларининг имконига қараб харажат қилишни ўрганиши керак.

Албатта гуруҳда жамоат аъзоларининг ушр ажратиш масаласи жуда муҳим ўрин тутади. Гуруҳ бошқарувчилар ёки оқсоқоллар вақти-вақти билан гуруҳ аъзоларига ушр ажратиш масаласида тушунтириб боришлари керак. Чунки ҳар қандай кичик уй жамоатларининг қолаверса катта жамоатлардаги асосий маблағ ҳам гуруҳ аъзоларининг ушурларидан тўпланади. Агар Эски Аҳд китобидан ўқиб кўрсак, ҳар ким ўзларининг меҳнатларидан топган фойдасидан ўн фоизини ажратиш айтилганини кўрамиз.

Муқаддас Руҳ ҳаворий Павлус орқали эса шундай деб айтади: “Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Чунки Худо рози бўлиб берувчини севади”. 2 Коринфияликларга мактуби 9 боб 7 оят. Шундай экан азиз биродарлар, кичик уй гуруҳлари ташкил этилгандан бошлаб, барча аъзоларга Худо учун ушр бериш ўргатилиши керак. Азизлар, Худованд ҳар бир чин кўнгилдан ушур берган биродарни марҳаматлайди. Энг муҳими, тўпланган ушр Худовандга тегишли ва Худованднинг маблағидир. Ушбу маблағни ҳар қандай бўлар-бўлмас ишларга сарфлаш ярамайди. Бунинг учун гуруҳ бошқарувчилари ва оқсоқоллар жуда донолик билан иш юритишлари керак. Азизлар, сизлар билан хайрлашиб ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сизга айтиб ўтмоқчи эдим. www.najot.com яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top