2:38

Масихнинг ўлими

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Эфирда сиз азизлар учун бериб бораётган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, инсон томонидан содир этилган ҳар қандай гуноҳ Худо томонидан жазоланади.

Агар гуноҳ учун жазо олишни истамаган киши бўлса, Худованддан кечирим сўраб, Унинг олдида тавба қилиши керак. Забур китобининг 31 боби 1 ва 2 оятларида шундай ёзилган: “Шаккоклиги кечирилганлар бахтлидир, гуноҳини Эгамиз ўчирганлар бахтлидир. Эгамиз айбин ёзмаганлар бахтлидир, руҳида ҳийла бўлмаганлар бахтлидир”.

Нима учун инсондаги гуноҳ шундай ювилиши керакки, Худо уни бошқа кўрмасин?

Албатта, Худо гуноҳни ёқтирмайди, чунки гуноҳ Худованд яратганларини бузишга уринади. Шунинг учун ҳам Худованд доимо гуноҳга қарши ҳаракат қилади. Худованд гуноҳга узоқ вақт сабр қилиб қараши мумкин.

Лекин Эски Аҳд китобини ўқиганимизда, Худованд гуноҳкор халқларнинг қилмишлари учун тезда Ўз ғазабини тукканини кўришимиз мумкин. Инсон ўзининг содир этган гуноҳларини ҳеч қачон ўзи енга олмайди.

Албатта, айнан шу жойда Худованднинг ёрдамига муҳтожлик сезилади. Худованднинг ғазаби чиқса, албатта, инсонларни бироз бўлса-да хафа бўлишига олиб келиши мумкин. Лекин Худованднинг адолатли Худо эканлигини ва гуноҳни жазолашини айнан шу ерда кўришимиз мумкин.

Агар биз инсонлар бир-биримиздан хафа бўлсак, албатта, кечирим беришимиз анча қийин кечади. Лекин Худованд ҳар бир инсонни шундай севдики, Унинг Ўзи инсонлар томон биринчи қадамни ташлади.

Ҳатто У биз гуноҳкор инсонлар билан яна ярашиш учун ва ҳар биримизга кечирим бериш учун У Ўзининг Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни хочга ўлимга юборди. Шу хочдаги ўлим орқали биз кечиримга эга бўлдик.

Каломда Раббимиз Исо Масиҳнинг инсонларни гуноҳини кечириш учун қилган ишлари ҳақида кўп жойда ёзилган. Балки ким учундир Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими унчалик аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳар бир инсонни нажотга эга бўлиши учун бошқа ҳеч қандай йўл йўқ.

Фақатгина Исо Масиҳга имон келтириб, гуноҳлари учун тавба қилган инсонгина жаннатда Худонинг олдида бўла олади. Азиз биродарлар, мана шу жойда бугунги мавзумизга якун ясаб, сизлар билан хайирлашмоқчиман. Хайирлашишдан аввал, азизлар, сизга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман. Марҳамат, ёзиб олинг: www.najot.com Яна радио эфир орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top