2:52

Масиҳийлик Римда 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан соғ-омонликда ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, ҳатто масиҳийликнинг энг жиддий танқидчилари ҳам, уларнинг завқ билан ваъз қилишга интилишларини тан олдилар.

Бундай танқидчилардан бири перлик Селсус эди, ўша вақтларда у ердан битта ҳам ғазабли ва фош қиладиган сўз чиқмади. Ўша вақтларда масиҳийликка қарши йўналтирилган шунга ўхшаш сўзлар кўп эди. Унинг масиҳийлар ҳақидаги ҳикояси ҳар доим ҳам тўғри тасдиқланмасада:

“Улар ўзларининг ҳақ эканлигига жирканч одамларни, тентакларни, қулларни, бечора аёлларни ва болаларни ишонтириш учун мақсад қўйишади. Улар ўзларини фирибгар ёки тиламчи сингари тутишади; улар ўқимишли одамларнинг хонадонларига киришга журъат этолмайдилар, лекин агар ёшлар гуруҳини, қуллар ёки кийим боши йиртилган гадойни кўриб қолишса, уларнинг олдиларига боришади ва ўша оломоннинг диққатини тортмоқчи бўладилар.

Бу хусусий уйларда ҳам юз беради. У ерда жун таровчилар, этикдўзлар, кир ювувчилар, саводсиз одамлар ва жоҳилларни кўриш мумкин”. Бундай гувоҳликнинг жуда аҳамиятлилигидан қатъий назар, масиҳийлик меҳрибонлигининг сўзсиз гувоҳлиги, Хушхабарни тарқатиш ишида янада каттароқ аҳамиятга эга бўлди.

Масиҳийлар одамларга ҳайрон қоларли севги кўрсатдилар. Бу ҳақида аниқ гувоҳликни яна масиҳийларнинг ўзлари кўрсатмадилар, аксинча масиҳийликнинг танқидчилари кўрсатдилар.

Император Юлиан, масиҳийлар уларнинг динига эргашувчилардан устун чиқишларидан ташвишланди. Чунки у масиҳийларга “даҳрийлар”дек яъни атеист муносабатда эди. “Даҳрийлик уларнинг бошқа одамларга севги билан кўрсатилган хизматлари ва уларнинг ўлганларни кўмиш ҳақидаги ғамхўрликлари орқали аҳамиятли даражада муваффақият қозонди.

Номаъқулчилик, ҳеч бир камбағал яҳудий ва худосиз Жалилалик нафақат ўзининг камбағаллари ҳақида қайғуради, балки бизникилар ҳақида ҳам қайғуради; ўша вақтларда бизларга тегишли бўлганлар, биз кўрсатишимиз керак бўлган ёрдамни муваффақиятсизлик билан кутардилар”.

Масиҳийларнинг ўз ҳаётларида кўрсатган гувоҳлиги, ўлимда ҳам аниқ бўлди. Тўртинчи асргача, император Константин жамият олдида масиҳийликни ўз дини деб қабул қилгунча, ўз имонини очиқ тан олган масиҳийлар учун таъқиблар ўта аниқ таҳдид бўлди.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top