2:50

Болаларнинг ўсишига ёрдам 191

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи дўстларимиз. Яна сиз азизлар билан ҳаво мавжларида соғ-омон учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг.

Бугун фарзандларимиз мавзусида ёзилган кўплаб китобларни топишимиз мумкин. Улар турли-туман мавзуларда десак, хато бўлмас. Бири психологик мавзуда бўлса, яна бошқаси болаларнинг руҳий ўсишлари ҳақида гапиради.

Шулардан айримлари болалар ва уларнинг ота-оналари учун фойдали мавзуларни ўз ичига қамраб олган бўлса, яна бошқаси, аксинча, ҳар бир инсонни шу жумладан болаларни ҳам руҳига салбий таъсир ўтқазиши мумкин.

Шу мавзудаги китобларнинг кўпчилиги анча эскириб қолган десак ҳам бўлади. Чунки замон кундан кунга илгарилаб бормоқда. Биз, масиҳий ота-оналар, болаларимизга қандай китоблар сотиб оляпмиз ёки қайси китобнинг автори маслаҳатларига асосланиб тарбиявий усулларни қўллаяпмиз — жуда эътиборли бўлишимиз керак.

Худованд ҳеч бир Масиҳга ишонган инсонларни ушбу саволларга жавоб тополмай қийналишларини истамайди. Агар Муқаддас каломга қарасак, болалар ва қизлар тўғрисидаги аниқ таълимотга эга мавзуларни топишимиз мумкин.

Ушбу таълимот ҳеч қачон эскириб қолмайди. Аксинча, кундалик тарбиявий ишларимизда бемалол болаларимизга ушбу маслаҳатларни ўргатиб боришимиз мумкин. Ўсиб улғайиб келаётган авлодни тарбиялашда каломда ёзилган кўплаб маслаҳатлар ҳар бир масиҳий ота-она учун жуда қўл келади, деб сиз азиз радио тингловчиларни ишонтира олишимиз мумкин.

Болалар, энг аввало, Худонинг нажотига муҳтождирлар. Агар ўз фарзандингизни кўчада ўйнаб юрганига кўзингиз тушса, хурсанд бўласиз. Яна бир ҳолат: агар шу болангиз кўп ўйнаганидан юзлари қизариб-бўзариб, сочлари терлаганидан хул бўлганини кўрсангизчи?

Албатта, унга бир пиёла сув бериб, уни чанқоғини қондиришга ҳаракат қиласиз. Айтмоқчиманки, агар болалардаги жисмоний муҳтожликка кўзимиз тушиб қолса, дарров уни муҳтожлигини қондиришга ҳаракат қиламиз. Албатта, жисмоний толиқишни ва муҳтожликни кўриш бир мунча осонроқдир.

Лекин руҳий муҳтожликчи? Уни қандай аниқлаб олишимиз мумкин? Бундай муҳтожликни фақатгина Худони севган ва У билан бирга бўлган ҳар қандай ота-она дарров илғаб олишига ишонаман. Азиз ота-ота оналар, болаларингизни руҳий муҳтожлиги ҳаммасидан устун туради. Шуни ҳеч қачон ёдингиздан чиқарманг. Азизлар, агар бизга мактуб йўллашни истасангиз, бизнинг dilkash@najot.com манзилимизга жўнатинг. Яна ҳаво мавжларида учрашгунча хайр, омон бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top