2:40

Болаларнинг ўсишига ёрдам 192

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз.

Эфирда”Дилкаш” радиоси. Муқаддас Китоб аниқ айтадики, Одам Ато барча инсонларнинг боши бўлган ва барча инсонларни отаси сифатида ўзини таништиради.

Одам Ато биз инсонларнинг энг яқин қариндошимиз бўлгани учун, ҳар бир инсон унинг орқасидан эргашишга ўрганиб қолганмиз. Айниқса, у ҳар бир инсонга мерос қилиб қолдирган гуноҳга эргашиш — ҳеч кимга қийинчилик туғдирмаса керак.

1Коринфияликларга мактубининг 15 боби 22 оятида шундай ёзилади: “ Одам Атонинг фарзанди бўлган барча ўладилар. Худди шундай Масиҳнинг фарзанди бўлган барча тириладилар”.

Бундан ташқари, Римликларга мактубининг 5 боби 12 оятидан шундай сўзларни ўқиб кўришимиз мумкин: “Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Маълумки, ҳамма гуноҳ қилган”.

Барча инсоният Одам Атодан гуноҳни ўзларига мерос қилиб олдилар. Каломда “ҳеч бир солиҳ одам йўқдир”, деб ёзилган жойи ҳам бор. Айнан мана шу гуноҳнинг оқибатлари ҳар қандай ёшдаги инсонларда ҳам ўз самарасини кўрсата олади. Шу жумладан болаларда ҳам.

Барча инсонлар Худо томонидан ҳукм қилинади. Энг ачинарлиси шундаки, Худонинг ҳукмидан болалар ҳам қочиб қутила олмайдилар. Муқаддас Китоб аниқ айтиб ўтган, яъни “ҳамма” деган сўзнинг ичида болаларни ҳам тасаввур қилиш унчалик қийин эмас.

Забур китобида ёзилган “ …Онам мени гуноҳ ичида туққан экан” деган оятнинг ўзи кўп нарсани тушунтира олади. Раббимиз Исо Масиҳнинг Ўзи ҳам Матто китобининг 18 бобида болалар ҳақида ажойиб гапларни айтиб ўтган.

Ҳеч бир масиҳий инсон болаларни гуноҳ ичида қолишини истамаса керак. Чунки Раббимизнинг ўзи болаларни жуда севган, шунинг учун ҳам каломда болалар мавзусида гап боради. Азиз биродарлар, болалар ҳам худди катталардек абадий ҳаёт олишга ҳақлидирлар.

Уларнинг руҳий аҳволи ҳақида ва қолаверса, Худо билан муносабатларини мустаҳкам қилишда ҳар биримиз иштирок этайлик. Ҳурматли ота-оналар, сизлар билан хайрлашар эканман, интернетдаги ўзимизнинг сайтимиз манзилини сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилсам. Марҳамат, эслаб қолинг: www.najot.com Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top