3:05

Болаларнинг ўсишига ёрдам 259

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида дийдор учрашиб турганимиз учун Худога миннатдорчилик билдираман. Чунки фақатгина Унинг иродаси билан бизда шундай имконият бўлиб турибди. Ҳурматли ота-оналар, фарзандларимизнинг яхши билим эгаси бўлиши ҳар биримизнинг орзу-ҳавасимиз бўлса керак. Агар улар мактабда яхши баҳоларга ўқиб муваффақиятларга эриша бошласа, ҳар бир ота-она жуда қувонади, деб ўйлайман. Бундай қувончли кунларнинг бошланиши ҳам биз ота-оналарга боғлиқли жойи бор экан.

Болаларнинг ёшига қараб, уларнинг ақлий жиҳатлари ҳам ўзига яраша жиҳатларга эга бўлади. Айрим болалар мактабгача бўлган ёшларида ўқиб ёзишни ўрганиб олсалар, яна бошқалари мактабга борганидан кейин ҳам зўр-базўр ўқиб ёзишни ўрганишади. Шуни ёддан чиқармаслигимиз керакки, aзизлар, фарзандингизни ўзини қандай тўтишидан қатъий назар барибир севишингиз керак. Асло болангизни бошқа яхши ўқийдиган болалар билан солиштирманг. “Фалончини қара, у бундай бола, у яхши ўқийди” деган гап-сўзлар, болани ўзини баҳолашини янада пасайтириб юборади.

Чунки бориб-бориб бола ўйлаши мумкин: мен барибир унга ўхшаб яхши ўқий олмасам керак. Ундан кўра, қандай бўлсам шундайлигимча қолганим яхши деб. Лекин яна бир нарсани ҳам ёдимиздан чиқармаслигмиз зарур. Болани нафақат тарбиявий жиҳатларини, балки унинг мактабдаги ўқишини ҳам доимо кузатиб боришимиз керак. Яхшиси бола қайси даражагача билса, худди шу даражагача ундан талаб қилганимиз яхшироқ. Ўйлайманки, ортиқчаси фақатгина болага салбий таъсир кўрсата бошлайди. Болага бир нарсани уқтиришимиз жуда муҳим.

У ўзидаги барча саволлари учун мактабдан жавоб излаб топяптими? Ўқитувчи унинг қизиқишларини қониқтиряптими? Бу жуда муҳим. Хуллас боланинг мактабдаги барча камчиликларини билиш ва бартараф қилиш биз катталарнинг вазифамиздир. Доимо бола учун эътиборли бўлиш ҳар бир ота-онанинг ва уларнинг фарзандларини ютуғидир. Айниқса ота бола учун ҳимоячи бўлиши керак. Балки мактабда бошқа болалар уни камситиб устидан кулишаётгандир. Шундай бўлса ота-она дарҳол ўқитувчилар билан биргаликда ушбу масалани иложи борича тезроқ ҳал қилиши лозим.

Болага эса унинг энг яқин дўсти Раббимиз Исо Масиҳ доимо у билан биргаликда эканлигини уқтириш керак. Худованд ҳар бир Ўзига ишонган инсонларни ҳимоячисидир. У дунёдаги энг ажойиб дўст эканлигини болага тушунтиринг. Болани яхши ўзлаштира олиши учун унинг ўзи билан биргаликда ибодат қилинг. Доимо болага қандайдир стимул беришга ҳаракат қилинг. Ахир ботқоққа ботиб қолган машинани ҳам бошқаларнинг кўмаги билан чиқариб юборса бўлади. Шунинг билан азиз биродар, ота-оналар бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top