2:41

Руҳий ғалаба 158

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сизлар билан радио эфир орқали ғойибона бўлса-да учрашаётганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Сизлар билан “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, баъзида шайтон билан орамиздаги бўладиган жанг жиддий тус олиши мумкин.

Айнан мана шу нарса ҳаворий Яҳудони имонимиз ҳақида баъзи нарсаларни ёзишига ундаган эди. Агар имонли киши вақти келиб, имонидан воз кечадиган бўлса ёки чекинадиган бўлса, бундай кишини “имонли” деб айта олмаймиз.

Ундай кишини бор-йўғи ўз-ўзини “имонли” деб алдаб юрадиган киши, деб айтишимиз мумкин. Ундай киши, албатта, ўз хоҳиши билан имонидан воз кечмайди. Ундаги имоннинг етишмаслиги шундай бўлишига сабабчи бўлади.

Ҳаворий Яҳудо ўз каломининг 8 оятида шундай деб ёзган эди: “Энди шу тариқа ўз баданларини ҳаром қилувчи, илоҳий ҳокимиятни рад қилувчи, самовий мавжудотларни ҳақорат қилувчи хаёлпарастлар пайдо бўлади”.

Яҳудо шунга ўхшаш кишиларни “хаёлпарастлар” деб айтади. Шу пайтда Яҳудо имони сустларга қарата шундай гапларни айтишига қарамай, имонли биродарларнинг орасида имони кучлилар ҳам, мустаҳкам руҳга эга бўлганлар ҳам бор эдилар.

Имони кучсизлар орқали ибодатхоналар ва ундаги биродарларнинг руҳий ҳаётига салбий таъсир қилиши мумкин. Кўпчилик ўзлари шубҳаланган биродарларни Худо жазолашини истайдилар.

Ёки ўзларининг ибодатларида улар келтираётган ёвузликлар уларни ўзларини ибодатхонадан суриб чиқаришини истаймиз. Яҳудо ўз каломининг 1 ояти орқали шундай гапиради: “Мен Исо Масиҳнинг қули, Ёқубнинг укаси Яҳудо, Отамиз Худо чорлаган ва Исо Масиҳ сақлаётган Худо азизларига салом айтаман”.

Азиз биродарлар, биз имонлиларнинг ҳеч кимдан қўрқмаслигимиз учун етарли асослар мавжуд. Биз шундай асосларни ўтган эшиттиришларимиз орқали ҳам кўплаб келтириб ўтган эдик.

Ҳозирги биргаликда ўқиб чиққан оятимизда ҳам Яҳудо “Исо Масиҳ сақлаётган” деган гапни айтиб ўтган эди. Бундан ташқари, Яҳудонинг айтишича, ҳар биримиз Худо чорлаган Худонинг азизларимиз.

Худо эса Ўзининг азиз фарзандларини бошқаларга хафа қилдириб қўймайди. Ҳурматли радио тингловчи биродар, Худога бўлган ишончингизни мустаҳкам сақлаб қолинг, деб бугунги эшиттиришимизга якун ясамоқчиман.

Шу билан бирга, азизлар, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини ҳам сизларга эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз радио тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top