2:43

Худонинг сўзи 88

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз.

Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Худованд Исо Масиҳ Раббимизни ер юзига юборганининг сабаби барчамизга маълум. У инсонларнинг гуноҳини кечириш учун хочда азоб чекди ва ўлди. Лекин Худованд Раббимизни уч кундан сўнг ўликлардан биринчиси бўлиб тирилишини бутун одамларга кўрсатди. Балки кимдир бундай тирилиш бўлишига ишонмагандир.

Раббимиз Исо Масиҳ ҳозир иккинчи бор ерга қайта келмоқчи. Лекин бу сафар Раббимиз одамларнинг гуноҳи учун эмас, балки Ўзига ишонган барча инсонларни Худонинг жаннатига олиб кетиш учун ташриф буюради.

Шу билан бирга Раббимизинг ер юзига иккинчи бор ташрифи бутун одамзодга ва бутун дунёга, наинки бутун фаришталарга У Ўзининг бутун борлиқни Шоҳи эканлигини кўрсатмоқчи. Раббимизнинг бундай ташрифидан бутун халқлар учун кутулмаган воқеа бўлади.

Ҳатто Унинг келганлигини барча халқлар ва элатлар кўради. Ҳаттоки Раббимизнинг душманлари ҳам ким ҳақиқатдан Шоҳ эканлигидан хабар топадилар. Ўзларининг душманлиги учун Худодан кечирим сўраб ёлворадилар.

Худованд эса ким дўзахда ва ким жаннатда бўлишини ҳал қилиб беради. Ҳозирги кунда Раббимизнинг Шоҳлигини тан олмайдиганлар кўп. Лекин вақт-соат борган сари кам қоляпти. Юҳанно китобининг 1 боби 12 оятида шундай ёзилган:

“Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди”. Азизлар, Худованднинг фарзанди бўлишга шошилинг. Кимки Унинг фарзанди экан, доимо Худованднинг ҳимоясидадир. Ҳеч ким Худонинг фарзандларига қаршилик қила олмайди.

Азиз биродарлар, қаерда Худога қулоқ солиш бўлса ва Унинг айтганларини бажаришга ҳаракат қилинаётган бўлса, ана шу жойда Худованд Ўз шоҳлигини янада ривожлантиради. Худованд Ўзининг Ўғлига бутун борлиқни бошқариш учун ҳокимлик бериб қўйибди.

Раббимиз Исо Масиҳ эса бутун жамоатларни гуллаб-яшнаши учун ва масиҳий инсонларни ҳимоя қилиш учун Ўзининг хизматини тўлиқ адо этмоқда. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бизнинг www.najot.com сайтимиз ишлаб турибди.

Агар ўзингизга қизиқарли маълумотларни излаб топишни истасангиз, сайтимизга марҳамат қилинг, азизлар. Мен эса сизлар билан хайрлашиб қоларканман, оилангизга тинчлик, барака ва Худованднинг марҳаматини сўраб қоламиз. Омон бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top