Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғлик-саломатлик билан учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз, азизлар. Марҳамат, тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Биз яшаб турган замон буюк ўзгаришлар давридир, деб айтсак бўлади. Сабаби, ҳар куни ҳар хил янги нарсаларни яратилаётганидан хабардорсиз. Масалан, янги машиналар. Уларнинг янги дизайн ва мукаммаллаштирилган маркаларини кўриб ҳайрон қоласиз. Компьютерлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Шу билан бирга бир нарса умуман ўзгармай қоляпти, яъни яхшилик ва ёмонлик. Дунёда бир-бирига яхшилик қилувчи одамлар жуда кўп.
Шу билан бирга қанчадан-қанча ёмонлик қилувчилар ҳам топилади. Ўзгаришлар, ривожланишлар давом этиб турганини кўриб, бир куни одамлар ҳам ўзгариб қолар деган умид билан яшашда давом этаверамиз. Шайтон шундай ёмонликларни ўйлаб топяптики, кимдир ўз оиласини ташлаб бошқа билан турмуш қуриб кетаётган бўлса. яна кимдир наркотик моддалардан азобланиб, қандай қилиб бу йўлдан чиқиш йўлини излаяпти. Кимгадир давлатнинг қонун-қоидалари ёқмаса, яна кимдир бир хил жинсдаги инсонларнинг бирга эр-хотиндай яшашини қўллаб-қувватлайди. Азиз биродарлар, ахир бундай ишларни ким инсонларнинг орасига ҳар хил йўллар билан кириб келишига йўл қўйяпти?
Албатта, шайтон. Инсон доимо кўплаб хатоларга йўл қўяди. Лекин биз эшиттиришимизнинг бошида айтиб ўтганимиздек, яхшилик ва ёмонликни танлаш имкони доимо ҳар бир инсонда бўлади. Минг афсуски, кўплаб одамлар Худонинг йўлидан боришдан кўра шайтонга бўйсунишни ва унинг айтганларни қилишни авзал кўради. Яқинда бир киши билан суҳбатлашиб қолдим. Унинг соғлиги бироз ёмонлашгани туфайли у врачга мурожаат қилган экан. Врач барча текширувлардан сўнг унга дори-дармонлар ёзиб берибди. Энг муҳими эса, у кишига парҳез қилишни қаттиқ тайинлаган экан. Қовурилган, шўр ҳамда аччиқ овқатлардан ўзини тийишни қаттиқ тайинлабди. Дўстимиз врач буюрганидек даволаниб, парҳез овқатларни еб юрибди.
Гап шундаки, унинг айтишича, нима учун доимо ширин ва мазали овқатлар инсон учун зарар келтиради? Парҳез овқатлар эса фойдали, лекин мазали эмас, деб айтиб қолди. Шунда менинг ёдимга шундай нарса келди. Шайтон доимо инсонларга чиройли, кайфу сафо ҳаётни раво кўради. Оқибати эса Худодан ажралиш. Худо эса одамларга Ўзининг амрлари бўйича яшашни айтади, албатта, инсонларнинг ҳаммаси ҳам ушбу амрлар бўйича яшашга ўрганмаган. Лекин ким шундай амрлар бўйича яшаса, у нажотга эга бўлади ва Худо билан жаннатда бирга бўлади. Шайтон кўрсатган йўл бу кимдир учун балки ёқар, лекин у ёлғончи, бундай ҳаёт вақтинчаликдир. Лекин Худонинг йўлидан борган инсон асло ҳалок бўлмайди. У абадий ҳаётга эга бўлади.
Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинлари орқали ўчрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз биродарлар.