3:56

Муқаддас Руҳ

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Инсон қачонлардир гуноҳлари учун тавба қилганидан сўнг, айнан Муқаддас Руҳнинг кучи билан янги одамга айланади. 2 Коринфияликларга мактубининг 5 боби 17 оятида шу ҳақида гапириб ўтилган. Келинг, азиз радио тингловчи, шу оятни биргаликда ўқиб кўрамиз. “Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди”. Тавба қилган инсоннинг ҳаётида “руҳнинг ҳосили” деган янги сифатлар пайдо бўлиши керак.

Буларнинг барчаси Худованднинг инояти билан шу инсонинг юрагидаги Муқаддас Руҳнинг олиб бораётган ишидир. Муқаддас Руҳ шу инсоннинг юрагида севги, хурсандчилик, тинчлик, сабр-тоқат, меҳрибонлик, имонни ўсиб бориши учун ишлайди. Агар эътибор берсангиз, фарзандларимизни боғчага ёки мактабга олиб борганимизда, улар яхши бўлмаган болалар гуруҳи таъсирига тушуб қолиши мумкин. Шунда фарзандимизнинг ҳаётида катта ўзгаришлар содир бўлади. Масалан, улар сўкинишни, ёлғон гапиришни тезда бошқалардан ўзлаштириб оладилар. Бу салбий таъсир кўрсатишдир. Лекин Муқаддас Руҳ ҳар бир масиҳий инсоннинг юрагида буларнинг аксини қилади. У ҳар биримизни Ўзига ўхшашимизга ҳаракат қилади. 2 Коринфияликларга мактубининг 3 боби 18 оятини биргаликда ўқиб кўрсак. “Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз, бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда”.

Агар қайсидир инсонга кимдир доимо ғамхўрлик қилса ва доимо ҳимоя қилса, шу инсон унинг отаси бўлади. Демак, Худованд ҳар бир масиҳийлар учун доимо ғамхўрлик қилмоқда, шунинг учун ҳам биз Уни Ота деб чақиришга ҳақлимиз. Отамиз бизни, яъни Ўзининг фарзандларини ўлимдан сақлаб қолиш учун Ўзининг тўнғич Ўғлини қурбон қилди. Шунинг эвазига биз тирик юрибмиз. Ҳар бир отанинг ғамхўрлиги шунчалик бўлиши мумкинми? Муқаддас Руҳни биз яна Юпатувчи деб ҳам айтамиз. Нима учун У Юпатувчи? Албатта, ҳар биримизни У қийинчилик пайтларида юпатиб далда беради. Яна олдинга қараб интилишимиз учун У бизга куч беради. Худованд ҳам Муқаддас Руҳ ва Раббимиз Исо Масиҳ уччаласи бир тандир.

Улар Ота ва Ўғилдир. Шунинг учун Уларнинг учтаси ҳам ҳар бир масиҳий киши учун чуқур қизиқади ва бизни ҳақиқат йўлига бошлайди. Худованд ҳеч қачон Ўзининг фарзандларини ташлаб қўймайди. Эсласангиз, биринчи инсонлар билан шахсан Худонинг Ўзи мулоқот қиларди, ундан кейин Худованд инсонлар орасига Ўғли Исо Масиҳни юборди, Исо Масиҳ самога Худонинг олдига кетганида, шогирдлари анча ташвишланиб қолишган эди. Улар энди Ким биз билан бирга бўлади, деб ўйлашар эди. Шунда Исо Масиҳ юпатувчини юбориши ҳақида уларга айтган эди. Эндиликда шу Юпатувчи ҳозирга қадар биз билан биргадир. У ҳар бир масиҳийнинг юрагида яшаб ҳаётимизни бошқармоқда. У бизни ҳеч қачон тарк этмайди. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини сиз, азизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top