3:09

Муқаддас Калом 3 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

I ва II асрларда Исо Масиҳ келганидан сўнг, нуфузли эски аҳд Битигига юзланиб, Исонинг Ўзи ва Инжилий йирик арбоблар қилганидай, ўз таълимотини тасдиқлаш мақсадида дастлабки жамоат етакчилари Инжилдан ва Павлус, Юҳанно, Бутрус Хушхабарлари ва мактулбаридан лавҳалар келтира бошлашди. Янги Аҳднинг барча Китоблари секин–аста мустаҳкам нуфузга эга бўлдилар, айнан шу пайтда эрамизнинг юзлаб бошқа руҳий китоблари нуфузли бўлиб саналмасди.

III асрга келиб, Жамоатнинг руҳий етакчилари бугунги кунда Янги Аҳд дея номланувчи барча Китобларни бир бўлиб тан олишди ва қабул қилишди. Жамоатларнинг халқаро йиғилишида ҳам шунингдек, ушбу Китоблар “қонун”га айланиши, ёки бошқача қилиб айтганда, Янги Аҳднинг расмий тан олинган мазмунига айланганлик фактини тасдиқлашди, бироқ биз ҳаммамиз, аслида бу танлов Муқаддас Руҳ томонидан қилингани ва одамлар уни фақатгина тасдиқлаганини тушунамиз. Шайтон Инжилнинг муҳимлигига шубҳа қилмайди. Тарихнинг бутун асри давомида у уни шунчаки барбод қилишга уринади. У уни янги аҳд замонида римликлар қўли билан, Зулмат асрида варварлар, ўрта асрларда испан конкистадорлари, XVIII асрда француз радикаллари, Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар, совет коммунистлари ва ўтган асрда хитой инқилобчилари қўли билан яксон қилишга уринди. Ўтмишнинг турли даврларида улкан гулханларда ёнган Инжиллар тўғрисида эшитиш мумкин эди.

Шунга қарамай, у ҳалиям ҳамма вақтларда ва барча халқларда кенг мутоала қилинувчи Китоб бўлиб қолмоқда. Шайтон Инжилни нафақат яксон қилишни, балки у шунингдек, одамларнинг унга бўлган эътиқодини ҳам барбод қилишга уринди. Бир авлод кетидан бошқаси келиб, унга қарши қаратилган сохта фан далилларини кашф қилишяпти.

Бироқ, шайтоннинг Инжилга қарши энг самарали қуроли бефарқликдир. Шайтонга Инжил китоб жавонларида қандай чанг босиб ётиши ёқади ва шундайин у экстремистларнинг уни ёқаётган гулханидан роҳатланади. Шайтон ҳаттоки Инжилни яхши ва ажойиб китоб деб санашларига ҳам рози бўлади. Унинг учун энг қўрқинчлиси, одамлар уни барбод бўлаётган дунё учун Худо Каломи эканлигини тан олганда содир бўлади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top