3:03

Болаларнинг ўсишига ёрдам 203

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашаганимиздан ғоят хурсандмиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, фарзандларимиз катта бўлиб ўсиб боргани сари ота-оналар билан уларнинг ўрталаридаги муаммолар ҳам катта бўлиб боради. Бундай муаммоларни пайдо бўлишида кўпинча ўсмирларнинг ўзлари айбдор бўлишади. Албатта, улар ушбу муаммоларни тезроқ ҳал қилишни истаб қоладилар. Уларнинг ягона ёрдамчилари эса ўзларининг тенгқурларидир. Ҳурматли радио тингловчи ота-оналар, шуни аниқ билишимиз керак: ўсмирлар доимо кимгадир суянишни истайдилар.

Агарда болалар билан ота-оналарнинг ўрталарида азалдан севги, муҳаббат, бир- бирларига ишонч бўлса, албатта, улар ёрдам сўраб ўзларининг ота-оналарини олдига келишади. Агар ушбу айтганларимизнинг акси бўлса, нима содир бўлиши ўзингизга яхши маълум. Улар ушбу кўмакни бошқа жойдан излашади. Ўсмирларнинг бир-бирларидан кўмак олишининг ягона сабаби, бошқа ўсмирларда ҳам худди шунга ўхшаш муаммолар борлигидир. Ҳурматли радио тингловчи ота- оналар, болаларингизни муаммоларини доимо эшитишга ва уларни олдингиздан ҳайдамасликка ҳаракат қилинг, шундагина орадаги ишонч оз бўлса-да сақланиб қолади.

Ўсмирлар катта бўлганлари сари улар қайсидир таниқли инсонларга ўхшаб кийинишни истаб қоладилар. Майли, кийиниш унчалик катта муаммо эмас. Энг муҳими, улар бошқа инсонларнинг нотўғри ишларини такрорлашга ўрганмасинлар. Ўсмирлар катта бўлганларида, ўзлари учун ўзлари тура оламан, деб ўйлайдилар.

Шунинг учун ҳар қандай муаммолар бўлганида улар билан тортишиб ўтирманг. Агар жиддий муаммоларни кўрсангиз, албатта, улар билан суҳбатлашиб кўринг. Агар ўзим ҳал қиламан деса-ю, лекин ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, улар билан суҳбатлашинг. Ўз кўмагингизни таклиф қилиб кўринг. Азиз биродарлар, ҳеч қачон ўсмирларни ўзининг тенгдошлари олдида уялтирманг.

Айниқса мактабда синфдошлари олдида уларнинг уялиб қолишига йўл қўйманг. Доимо ўзингизни ёшлик даврингизни кўз олдингиздан ўтқазишга ҳаракат қилинг.

Айниқса оталар ўсмирлар билан гаплашганда мулойимроқ бўлиш — болалар билан оталарнинг ўртасидаги оралиқни яқинлаштиради. Улар ўз ота ва оналаридан кўнгли совиб қолишига асло йўл қўйманг. Ҳар бир ота-она ўзларининг ўсмирлари учун Худованд яхши дўстлар беришини сўраб, ибодат қилгани яхшироқдир. Чунки ўсмирларнинг ҳаётида уларнинг дўстларини ўрни жуда каттадир.

Дўстларининг оиласи оиладаги бир-бирларига бўлган муносабати фарзандингизни ҳаётида катта рол ўйнайди. Ҳурматли ота-оналар, ҳар бирингизга сабр-тоқат ва Худованддан сизларга донолик беришини сўраб, бугунги эшиттиришимизни якунламоқчиман. Сиз, азизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top