3:40

Болаларнинг ўсишига ёрдамлашамиз 10

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннаддормиз. Хурматли тингловчи дўстлар келинг бугунги эшттиришларимиз орқали болаларимизнинг Рўхий ўсиши хақида бироз сухбатлашайлик. Аввалом бор шуни айтиб ўтишимиз керакки болаларнинг Рўхий ўсишлари учун хам уларнинг шахсий хаётларидаги ўз ўрнини топишлари учун хам катталарнинг, намўна бўлиши мухим рол ўйнайди.Хар бир бола катталарнинг хаёт кечиришларига қараб хаётда ўз ўрнини белгилайди. Доно халқимиз бекорга айтмаган “ Қуш уясида кўрганини қилади деб”. Келинг хурматли катталар бир савол устида бош қотириб курайлик.

Бизнинг Худо билан бирга бўлган хаётимизни кўриб болаларимиз нималарни ўрганишмоқда. Албатта агар хар бир ота она ўз хонадонида Худованд билан бўлган алоқасини давом эттириши керак. Чунки айримларимиз ўйлашимиз мумкинки, Рўхий хаёт фақатгина ибодатхонада деб. Аслида эса ушбу жараён узликсиз давом этмоғи лозим. Болаларимиз бизларни Худованд билан бўлган мустахкам алоқамизни кўришлари керак. Иложи борича хар куни ўз уйимизда хам оиламиз билан биргаликда Худовандни улуғлашимиз керак. Бу эса болаларимизнинг Рўхий хаётлари ўсиши учун анча ёрдам беради. Болаларимизга Худованд билан гаплашишни, яъни ибодат қилишни ўргатмоғимиз керак.

Ибодат хар бир болага Худованднинг қудрати хақида ва У бир зумда хамма жойда бўла олиши ва ўз фарзандларининг ибодатларини эштишини ўргатади. Хар бир бола Худованднинг нимага қодир эканлигини яхши билмоғи лозим. Болаларга, агар хаётларида қандайдир муаммоларга дуч келишганда Худованд билан қандай хал қилишни ўргатмоғимиз керак. Шу билан бирга Худованднинг ёрдамидан сўнг миннадорчилик ибодатларини ўргатиш хам эсдан чиқмасин. Бу хар бир бола ва катталар учун хам жуда мухим ибодатлардан бири десак хам бўлади. Чунки шундай ибодатлар орқали нафақат болаларимиз балки катталар хам Худованд нимага қодир эканлигни, У бизларни қанчалик севишини ва бизга бўлган мехрибончилигини кришимиз анниқдир.

Албатта болаларимиз Рўхий ўсганда уларда турли хил саволлар пайдо бўлади. Шундай пайтларда иложи борича хар бир саволларга эринмасдан жавоб беришга харакат қилиб кўринг. Билмаганларингизни эса кейинроқ билиб албатта жавоб беришни айтиб ўтинг. Лекин шу ваъдангизда туринг. Сабаб фарзандингиз албатта қачондир шу саволни сиздан албатта сўрайди. Болалар томонидан бериладиган хар бир савол, улар учун жуда мухимлиги эсдан чиқмасин. Сиз томонингиздан бериладиган жавоблар эса бир умур уларнинг фикрида мухирланиб қолишини хам унитманг. Бу эса хар бир жавобимиз тўғри ва анниқ бўлиши керак деганидир. Хурматли радио тингловчи мухлислар болаларимизни Рўхий ўсишлари учун доимо ва тинимсиз ибодат керак бўлади. Болаларингиз учун яна мухим бир нарса уларга сизнинг севгингиз керак. Доимо фарзандларингизни қуллаб қуватлашни асло ёдингиздан чиқарманг. Хурматли биродарлар,манашу масулиятли хизматда Раббимиз хар биримизга сабр тоқат ато қилсин деб сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top