Азиз аёллар бугун сизлар билан хаммамиз учун жуда мухим бўлган мавзу хақида гаплашамиз. Биз мехнат қиламиз, чунки яшаш учун пул топишимиз керак. Оч қоринга ухлаш қандай бўлишини ёки очликнинг нималигини мен жуда яхши тушунаман. Сизларга хаётимдан бир воқеани айтиб берай. Ўшанда биз эрим билан турмуш қурганимизга икки йилдан ошган эди. Бизнинг бир ярим ёшли ўғлимиз хам бор эди. Хали уйимиз йўқ. Доимо ижарада яшардик. Бир сафар ижарага уй тополмай, ўғлим билан дугоналаримнинг уйида яшаб туришимга тўғри келди. Эрим хам у ёки бу дўстиникида тунаб юрарди. Бир сафар эрим дугонамникига икки кун келмади. Биз яшаётган уйда эрталаб хамма ишга, ўқишга кетган. Ёлғиз ўғлим иккаламиз қолган эдик. Нонушта қилиш учун ошхонага кирдик. Ейишга хеч нарса қолмабди, хатто бир бўлак нон хам. Ўғлимнинг қорни оч қолган. Уни тушгача бир амаллаб овутиб турдим. Ўзимнинг хам қорним очган. У кичкина бўлса хам хамма нарсани тушунарди. Мен унга тинмай: “Хозир опалар келсин нон олиб келади, кейин нон еймиз”, дердим. У хам тез-тез эшикка қараб қўяр ва “опа қани” деб сўрарди. Эшикнинг қўнғироғи жиринглаганда югуриб опа келди деб бақирарди. Хар сафар эшик қўнғироғини босган ёки қўшни ёки сутчи аёл бўларди. Ўртоқларимни кута-кута чарчагач, кийимларининг чўнтакларини титкилай бошладим. Агар битта нонга етадиган пул топиб олсам, чиқиб нон олиб келмоқчи эдим. Излай-излай яримта нонга етарли пул топдим. Бу орада эса бир кун олдим дугонам беган олмадан биттасини топиб олиб, ўғлимга бердим. Мен пул излар эканман, у олмани еб тугатган ва пўчоғини хам шимаётган эди. Мен унга: “Бориб пўчоқни ахлатга ташлаб кел”, -дедим. У жуда итоатли бола эди. У ошхона томон кетди. Бир оздан кейин келиб, бошқа хонага югуриб кириб кетди. Мен у нима учун у ерга югуриб кириб кетди экан, дея ортидан кирдим. У бечора ўша олма пўчоғини мендан яшириб яна шимаётган экан. Ўшанда жуда хўрлигим келди. Мен ўғлимни тиззамга олиб, Худога ибодат қилдим. Топган пулимни олиб энди кўчага чиқмоқчи бўлиб турганимизда дугонам келиб қолди. У нон ва ўғлим учун булочка хам олиб келган эди. Ўшанда ўғлимнинг қанчалик хурсанд бўлганини халигача эслайман. Бу хаётимда оч қолган кунларимиздан бири холос. Бундай кунлар бошимиздан жуда кўп ўтган. Аммо хеч қачон Худованд бизни ташлаб қўймаган. Буни шунинг учун айтаяпманки, орамизда шундай биродарларимиз бор-ки, тинимсиз ишлайдилар, пуллари яшашлари учун етмай қолишидан қўрқадилар. Шу қўрқув уларни бир зум тиндирмайди. Иккита ишда баравар ишлайдиганлар бор. Агар сиз хам шундай одамлар сирасига кирсангиз, ўйлаб кўриб бир пас тин олинг. Сиз Худонинг фарзандисиз. У сизни ташлаб қўймайди. Сиз ишга бунчалик муккангиздан кетманг. Пул топишга бунчалик берилиб кетманг. Бу нарса сизни Ундан узоқлаштириб юборади. Худованд сизни жуда яхши билади ва сиз хақингизда ғамхўрлик қилади. Сизга қандай иш таклиф қилишса хам, даров рози бўлиб ишлаб кетаверманг. Яхшилаб ўйланг, ибодат қилинг. Худованд сизга қайси ишни лозим топади. У қайси ишда ишлашингизни хохлайди. Сизнинг ишлайдиган ишингиз Худовандга улуғлик келтирсин. Сиз Худонинг хохиши билан иш топсангиз, Худованд ўша ишни баракалайди. Ўша ишингизда омадли бўласиз. Ўшанда ишлаётган ишингиз серхосил ва муваффақиятли бўлади. Агар бизнинг ишимизни Худованд баракаламаса, тушкунликка тушамиз. Муқаддас каломда ёзилишича мехнат қилган иш хаққига хам муносибдир. Агар Худованд сизга иш беришини истасангиз, ўша ишга мос келадиган иш хаққи хам бўлишини сўранг. Ўша сизнигн ишингиз учун бериладиган иш хаққини Худованд баракалашини сўранг. Сиз қилаётган мехнатингизни Худовандга бағишланг ва Ундан барака сўранг. Бу ибодатни хар куни қилинг. Қандай иш қилишингиздан қатъий назар у учун Худонинг баракасини сўранг. Шунда У сизнинг ишингизни баракалаганини кўрасиз. Энг асосийси Худованднинг ғамхўрлигига ишонинг.