2:59

Аёллар ишонадиган ёлғон – Тушкунлик ҳақида

MP3

Ассалому алайкум. Азизлар бугун ҳам сизлар билан тушкунлик ҳақида суҳбатимизни давом эттирамиз. Бу дунёда яшар эканмиз атрофимиздаги кишилар бизнинг ҳаётимизга таъсир кўрсатади. Шайтон ҳам имкониятдан фойдаланган ҳолда, тушкунлигимизнинг сабабини бошқа нарсада деб кўрсатади. Мен Лола аввалги суҳбатимизда айтиб ўтганимдек, бутун дунёдаги аёллар, эркаклар тушкунликда азоб чекадилар. Бироқ аёлларда тушкунлик эркакларга қараганда икки баробар кўпроқ учрайди. Тушкунликка тушиб қолганлар, уни дори-дармонлар ва руҳшунос ёрдамида даволашга ҳаракат қиладилар. Бундайлар «Тушкунликни дори-дармонлар билан ёки руҳшуноснинг ёрдами билан даволаш мумкин», — деган ёлғонга ишонадилар. Албатта дори-дармонлар вақтинчалик киши онгини тиниқлаштириб, ундаги депрессияни пасайтиради, бироқ бу вақтинчалик ҳолос. Тушкунлининг асл сабабини топмай туриб, ундан бутунлай ҳалос бўлишнинг иложи йўқ. Муқаддас Каломдаги кишилар ҳам тушкунликка тушганлар. Масалан Ҳазрати Юнус. Худованд унга қандай вазифа топширгани ёдингиздами? Найнаво аҳолисини ёмон ишлардан тийилишини акс ҳолда Худонинг ғазаби ёғилишини айтиб, огоҳлантириши лозим эди. Бироқ Юнус Найнаво ҳалқини ёмон кўрарди. Шунинг учун ҳам уларнинг жазоланиши адолатдан бўлади, деб ўйларди. Бироқ Худо Юнусни у ерга боришга мажбур қилди. Найнаво шаҳрига борганидан кейин ҳам, Юнус Худо ўз фикрини ўзгартиришини кутди. Худо ундай қилмади. Худонинг фикрини ўзгартиролмаган Юнус қаттиқ тушкунликка тушди, ҳатто ўлимига ҳам рози бўлди. Ҳазрати Довуд эса қийин ҳолларда Худога суянишни ўрганиб олди. Ҳаёт унга оғриқлар етказганида ҳақиқатни такрорлаш, Худодан тасалли топиш кераклигини англади: «Эй, жоним, нега бунча тушкунсан? Нечун ичимда ғашлик қиласан? Худога умид боғла! Ҳа, мен яна Худога шукр айтаман, Ундан келар менга нажот. …Кундузи Худованд иноятини йўллар, Кечаси эса Унгадир менинг Хонишим, ҳаётим Тангрисигадир ибодатим.» (Заб 41:6-7, 9). Сиз ҳам тушкунликка тушганингизда мана шу оятларни айтинг. Ҳақиқатга суяниб, Худонинг қандайлигини ўз-ўзингизга эслатинг. Ëқуб китобининг охирги бобида шундай оятлар бор: «Агар орангизда бирор киши азоб-уқубат чекаётган бўлса, ибодат қилсин. Агар биров кўтаринки руҳда бўлса, ҳамду санолар ўқисин. Агар сизлардан бирор киши бемор бўлса, имонлилар жамоатининг оқсоқолларини чақирсин. Улар Раббимиз Исо номи билан дуо қилиб, беморнинг бошига ёғ суркасинлар. Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимизнинг Ўзи уни тузатади. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради. Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир. » (Ëқ 5:13-16). Бу оятлардан кўриниб турибдики, ҳолатларимиз ёки ҳис-туйғуларимиз қандай бўлса ҳам Худодан нажот сўрашимиз лозим экан. Қийин ҳолатларимизда Худодан биз билан бўлишини ва бизга керакли куч, сабр-тоқат беришини сўрашимиз керак. Биз бу дунёда яшар эканмиз йўлимизда кўплаб қийинчиликларга дуч келамиз. Бундай ҳолатларда эса фақат Худога умид боғлашни маслаҳат берардим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top