Ассалому алайкум азиз аёллар. Бугунги сухбатимиз бир оз бошқача ва сиз кутмаган тарзда бўлади. Бу мавзу хаммамизни хам қизиқтирса керак. Бир аёл менга шундай деган эди: «Мен фарзандларим ёш бўлганида, улар учун жуда кўп ибодат қилардим. Энг асосийси улар яшашдан мақсадлари нима эканини билсин, деб сўрардим. Чунки ўша пайтларда жуда кўп ёшлар хаётда хеч қандай мақсадсиз шунчаки кун ўтказар эди. Мен эса фарзандларимнинг уларга ўхшашини сира истамасдим. Шунинг учун ёшликларидан улар учун тинмай ибодат қилдим. Улар катта бўлгач, мен ибодатларимнинг самарасини кўрдим. Уларнинг хар бири Худованд улар учун тайёрлаган режа бўйича яшашаяпти. Улар хаётини Худонинг қўлига топширган. Мен бундан жуда хурсандман, чунки фарзандларимнинг хаёти ишончли қўлларда!”. Мен унинг сўзларини тинглаб, она сифатида фарзандларимиз учун қанчалик кўп ибодат қилишимиз кераклигини англадим. Биз аёлмиз, ва энг катта мажбуриятимиз оналик мажбуриятидир. Азизлар фарзандларингиз бор бўлса, хозирдан улар учун тинмай ибодат қилишни бошланг. Ибодатнинг кучи катта. Бунга ишонинг. Биз уларнинг имонли бўлишлари, рахм-шафқатли, катталарга ва бошқаларга нисбатан хушмуамала бўлишлари учун, ва энг асосийси уларнинг юраклари Худонинг хушхабарига муносиб тарзда шаклланиши учун ибодат қилишимиз керак. БУ жуда мухим. Биласизми, жуда кўп аёллар хаётда ўз мақсадларидан жуда узоқлашиб кетганларини айтиб, афсусланадилар. Шундай аёлларга нисбатан мен шундай демоқчиман. – Сиз хаётингиздаги ягона мақсадингиздан қанчалик узоқлашиб кетган бўлсангиз хам ўша турган жойингизда, хаётингизни Худовандга топширсангиз ва бутунлай Унга боғлиқ эканингизни тан олсангиз, Худованд ўша жойдан Ўзи белгилаган жойга олиб боради. Албатта бу кўп вақтни талаб қилади. Чунки олдинроқ Худованд белгилаган йўлдан борганингизда бунга тезроқ етган бўлардингиз, аммо биламан-ки хозир хам Худованднинг изидан борсангиз ўша ерга албатта етиб борасиз. Хеч қачон энди «поезд кетиб бўлди”, деб ўйламанг. Муқаддас Китобда: “Чунки Худонинг инъомлари ва даъвати ўзгармасдир”, — деб ёзилган.Бундан кўриниб турибдики, Худованд сиз учун атаган инъомлари хали хам сизники. У бу инъомларни қайтариб олиб қўймайди. Аммо Муқаддас Рух орқали берилган инъомлар сизни тарк этиши мумкин. Сиз Худонинг йўлидан четлашганингизда, кетма-кет гунох қилиб, тавба қилмаганингизда, сиз Муқаддас РУхнинг инъомларидан махрум бўласиз. Гунох бундай одамларнинг кўзларини кўр қилиб қўяди, бунинг натижасида улар нималардан махрум бўлиб қолганликларини хам кўрмайдилар. Хар бир аёлга Худованд бирор бир ишни белгилаган, аммо хамма аёллар хам буни тушунавермайдилар. АГар биз ўзимизга берилган ишни кўра билмасак, ё бировга тақлид қиламиз ёки бўлмаса ўзимизни бошқа одамдай тутамиз. Биз ўзимизни бошқалар билан таққослаб, ўзимизни омадсиз деб хисоблаймиз. Агар биз ўзимизнинг кимлигимизни яхши англаб етмасак, ўзимиздан норози бўламиз ва бунинг натижасида, заиф ва химоясиз бўлиб қоламиз. Ўз-ўзимиздан ўкинамиз, хаётимиздан хафсаламиз пир бўлади, ўз қобиғимизга ўралиб қоламиз, ўзимизни тахқирлаб аслида қандай одам бўлишимиз кераклиги хақида ўйлаймиз. Буларнинг бари бизни ўз хаётимиз бир қолипга солишга ва мутлақо ўзимиз бўлмаган холда бошқа одам ролини ўйнашга олиб келади. Оқибатда эса хаётда Худованд биз учун белгилаган мақсаддан четлашиб кетамиз. Худованд бундай бўлишимизни хохламайди. У бизнинг ўз хаётимиз мақсадини аниқ англаб олишимизни хохлайди. У борлигимизча қолишимизни ва шу холатда биз учун Ўзи белгилаган қобилиятларни кўрсатишни истайди. Бундан асло шубхаланманг. У сиз учун алохида ва мухим қобилиятлар ва инъомлар ажратган. Агар ўзингизни борингизча қабул қилишни ўргансангиз, Худованд ўша қобилият ва инъомларни Ўзининг улуғворлиги йўлида ўстиришни хохлайди. Хар доим ёдингизда тутинг, сиз бу- сизсиз. Хеч ким сизнинг ўрнингизни босолмайди. Сиз хам бошқа биров бўлолмайсиз. ШУнинг учун Худованд сизга белгилаган қобилиятларни ўстиришига йўл қўйинг. ШУнда Худованд сизни нақадар ажойиб қилиб яратганини кўрасиз. Хозирданоқ ўзингизга ХУдонинг назари билан қарашни бошланг.