MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Яна сиз азизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб ором олинг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Худо гуноҳни ёмон кўришига ҳайрон бўлиб қарамасак ҳам бўлади. У гуноҳнинг охири йўқлигини яхши билади. Агар бирон жойда гуноҳнинг уруғи тушса, у тезда ўсиб чиқади ва бошқа жойларга ҳам тезда тарқалади. Гуноҳ ўзининг ортидан одамларга ғам-ғусса ва бахтсизлик келтиради. Шак-шубҳасиз гуноҳ Худованд яратган одамларнинг ҳаётига кириб келди ва уларни ҳамда келажак авлоднинг ҳаётини бузиб ташлади.

Худо билан инсонларнинг алоқаси Одам Ато ва Момо Ҳаво давридан бошлаб бузилди. Албатта, Худованд бутун борлиқни яратгани ва биринчи одамларни Адан боғида жойлаштириб, улар ҳақида ғамхўрлик қилгани — хурсанд бўладиган ҳолат. Лекин бу хурсандчилик узоққа бормади. Биринчи одамлар Худога қарши гуноҳ содир этишди. Шундан кейин дунёда гуноҳ ўз фаолиятини бошлади. Одам Ато ва Момо Ҳаводан туғилган биринчи одамлар Қобил ва Ҳобил ҳам гуноҳкор дунёда ёруғ жахонинг юзини кўришди.

Улар гуноҳ ичида туғилганлиги сабабли акаси ўзининг туғишган укасига қарши қўл кўтарди ва уни ўлдирди. Бу, албатта, гуноҳнинг оқибати эди. Одам билан Ҳавонинг биринчи фарзандлари дунёга келганида улар, албатта, хурсанд бўлишганига ҳеч биримизда шубҳа бўлмаса керак. Лекин уларнинг иккаласи ҳам ўз фарзандларининг келажакдаги содир этадиган қилмишларидан бехабар эдилар. Натижада гуноҳ ўзининг ишини амалга оширди. Азиз радио тингловчи биродарлар, гуноҳ ҳозир ҳам ўзининг ярамас ишларини содир этиб келмоқда. Чунки биз барчамиз шу гуноҳкор авлоднинг фарзандларимиз. Дунёда гуноҳсиз одамнинг ўзи йўқ. Чунки бу ҳақида калом шундай деб ёзади.

”Солиҳ киши йўқ, бир киши ҳам йўқдир.” Римликларга мактуби 3 боб10 оят, бундан ташқари яна Римликларга мактубининг 3 боби 23 оятида шундай ёзиб қўйилган: “Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.” Азиз биродарлар, Одам Ато билан Момо Ҳаво Адан боғидан ҳайдалганидан кейин уларга меҳнат қилиб кун кечириш анча мушкул эди. Мен шахсан ишонаман, улар учун ўз фарзандларини боқиш ва фарзандлари ҳақида ғамхўрлик қилиш осон бўлмаган. Чунки шу пайтларда бизнинг давримиздаги каби айрим инсонни меҳнатини осонлаштирадиган замонавий техникалар бўлмаган.

Шунинг учун Одам ва Ҳаво Худога нисбатан гуноҳ қилганликлари учун жуда афсусда бўлган бўлса керак. Азиз биродарлар, гуноҳ содир этиб яшаётган инсонлар ҳам биринчи одамлардан деярли фарқ қилмайди. Чунки Худо ўша пайтларда ҳам гуноҳни жазосиз қолдирмади, ҳозир ҳам гуноҳ жазосиз қолмайди. Ҳурматли биродарлар, мен шу жойда мавзуимизга якун ясасам-да, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com мактубларингизни кутиб қоламиз, азир радио тингловчилар. Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top