3:33

Кимга сажда қилиш керак 3

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда сизлар учун берилиб борилаётган эшттиришларимиздан бири. Хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз орқали, Сажда қилиш хақида ўзимиз эга бўлган маълумотларни сизлар билан бўлишмоқчимиз.Инсон доимо унга Худо билан мулоқотда бўлишга имконият берадиган, ҳаётнинг оғир дамларида юпанч ва суянчиқ бўладиган шахсий имонни излаган. Сирли ибодатлар бу эҳтиёжларни қондирар эди. Уларнинг асосида ўлиб тирилган илоҳга сиғиниш ётар эди.

Улар покланиш ва Худони билиш учун уларни бажариш орқали уларга ўзини бағишлаган одам гўёки абадий ҳаётга эриша олиши мумкин бўлган мураккаб, кўпинча ғаёритабиий ва дабдабали диний маросимларни таклиф этар эдилар.

Бу динларнинг мухлислари уларда қул ва хўжайин, бой ва камбағал бердек тенг бўлган ўзига хос бўлган иттифоқларни ташкил қилар эдилар. Қайсарга сиғиниш унга кўрсатиладиган иззат-эҳтиромлар сонини кўпайишининг оқибати бўлди. Август давридан бошлаб сенат ҳар бир қайсарни унинг вафотидан сўнг илоҳийлаштирар эди.

Шу орқали Римликларнинг кўп илоҳлари қаторига яна бир илоҳнинг қўшилишига осонгина йўл қўйилар эди. Дунё одамларга мурожаат қилувчи одам мос келадиган маросимларни бажариш ёки сеҳрли ибораларни айтиш билан чақириши мумкин бўлган руҳлар ва жинлар билан эгаллангандай туюлар эди. Кўҳна адабиёт Рим империясида хурофий эътиқодларнинг кенг тарқалганлиги ҳақида гувоҳлик беради. Яхудийлар ҳам, худди шундай римликлар ҳам хурофотларга дучор бўлган эдилар. Ҳаттоки яхудийлар фол очишга, хурофий белгиларга, афсунларга ва бошқа “мўъжизалар”га мажусийлардан кўра кўпроқ ишонишар эдилар.

Бироқ Муқаддас Китобнинг оккультизмга муносабати биргина маънога эга. Жинларнинг мавжудлиги тан олинади, бироқ улар билан ҳазиллашиш Эски Аҳдда ҳам, Янги Аҳдда ҳам қатъиян ман этилади. Бу хақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун, 1-Коринфликларга мактубининг 10 боби 20 хамда 21 оятларини ўқиб кўришимиз мумкин. У жойда жумладан шундай ёзилади: “ ЙЎқ, аммо мажусийлар қурбонлик бағишлаганда Худога эмас,жинларга бағишлайдилар. Сизлар эса жинлар биланалоқа қилишингизни истамайман.

Сизлар хам Раббимиз косасидан, хам жинлар косасидан ича олмайсизлар, хам Раббимиз дастурхонида, хам жинлар дастурхонида иштирок қила олмайсизлар. Рим ипериясидаги І юз йилликдаги динлар орасида яҳудийлик алоҳида ўрин эгаллар эди. У яхудий ҳалқининг миллий дини эди, бироқ уни бошқа ҳалқларнинг вакиллари ҳам эътироф этар эдилар. Яҳудийлик қатъий, ягона Худони тан олувчи дин бўлиб, унинг мухлисларига бошқа илоҳларга ёки илоҳга сажда қилишгина эмас, ҳаттоки уларнинг мавжудлигига йўл қўйишнинг ўзи ман этилар эди. Яҳудийликнинг одоб-аҳлоқ қоидалари бу таълимотнинг ажралмас қисми бўлиб, унинг мухлислари уларга қатъий риоя қилишлари керак эди. Ўша даврнинг кўпгина динлари ғайритабиий тасаввуф ҳиссиётларига асосланган эди. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top