Ассалому алайкум азизлар. Сизлар билан бугун хар биримизни ғизиғтирадиган, турмушимизда айнан бизга кўпроғ асғотадиган мавзулар хағида сухбатлашамиз. Бугунги фойдали маслахатларимиз сизнинг кундалик хаётингизда фойдали бўлади. Хар куни деаярли у ёки бу арзимас муаммоларга дуч келамиз шундай пайтда ғуйида биз сизларга берадиган маълумотлар фойдали бўлса, сизга берган ёрдамимиздан жуда хам мамнун бўламиз. ШУндай экан ғуйидаги турфа хил маслахатларни диғғат билан тингланг.
Хар бир аёл тағинчоғларга ғизиғади. Кимдир кумуш тағинчоғларга, кимдир эса тилла тағинчоғларга ғизиғади. Аммо орамизда тиллага бефарғ бўлган аёл топилмаса керак. Уй шароитида тилла тағинчоғларингизни ғандай тозалаш хағида бош ғотираётган бўлсангиз, ғуйидаги усулдан фойдаланинг: Бирор идишга илиғроғ сув олинг. Бир икки томчи нашатир спирти ва озроғ шампун ғўшиб аралаштиринг. Кейин эса тилла буюмингизни солиб силкитинг. Тоза сувда чайғаб ташласангиз, тағинчоғларингиз кўзни ғамаштиргудек ялтирайди.
Сиз тилла ёки заргарлик буюмларининг ғандай ясалишини биласизми? Сиз тилла деб юрган тағинчоғингизга яна ғандай нодир металлар ғўшилганини – чи? Шу хағида сизга ғисғача маълумот бор. Заргарлик буюмлари соф нодир металлардан ишланмайди. Чидамли ғилиш, нафис ранг бериш учун бошға металлар ғўшиш лозим. Масалан олтин кумуш ва мисс билан, баъзан палладий, кадмий, никел, рух билан, кумуш ва платина эса мис билан ғўшиб ғотишма хосил ғилинади. Ғотишма таркибида нодир метал хажми унинг пробасини белгилайди. Масалан, 583 пробали олтин дейилганда, унинг 58,3 фоизи олтинлигини билдиради. Олтинга ғўшилган рангли металларнинг ранги ва миғдори ғотишма рангига таъсир ғилади. ШУнинг учун тилла буюмларнинг бири бошғасидан товланиши билан хам фарғ ғилади. Олтин ғотишмасида 18,3 фоиз кумуш, 23,4 фоиз мис бўлса, пушти рангда товланади, 8,3 фоиз кумуш, 33, 5 фоиз мис бўлса ғизғиш бўлади. Кумуш ғотишмалари ичида энг кўп ишлатилатиладигани 875 пробалиси бўлиб, ундан безак буюмлари, дастурхонга ғўйиладиган буюмлар тайёрланади. 960пробали кумуш ғотишмасидан эса нафис заргарлик буюмлари тайёрлашда фойдаланилади.
Биллур идишлар хаммамизга бирдай ёғади. Аммо оддий усулда ювсангиз унинг бетакрор гўзаллигидан сиз хам мехмонлар хам бахраманд бўлолмайди. Уни ялтирашини хохласангиз, биллур идишларни дастлаб совуғ сувда ювиб, сўнгра синка солинган сувда чайиб олинса ялтирайди.
Баъзан болаларингиз, баъзан ўзингиз билмаган холда мебелларга зиён етказиб ғўясиз. Шундай пайтларда мебеллардаги ғирилган жойларни йод аралашмаси билан артсангиз, излар йўғолади.
Охирги пайтларда алюмин идишлар сони тобора камайиб кетмоғда. Шундай бўлса хам биз сизларга алюмин идишларни ғандай тозалаш хағида маълумот берамиз. Ғорайган алюмин идишларни сирка солинган аралашма билан тозалаш мумкин.
Уй юмушлари, тозалик биз аёлларнинг кундалик ишларимиздан хисобланади. Идишларни юваётганингизда раковинангиз тиғилиб ғолишини истамасангиз, уларнинг тешигига тез-тез Кир ювиш кукуни аралашмали ғайноғ сув ғуйиб туринг. Бунинг учун бир литр ғайноғ сувга бир Ош ғошиғ кукун солиб, раковинангиз тешигига ғуйиб юборинг. Ғайноғ сув ва Кир ювиш кукуни трубага ёпишиб ғолган ёғларни эритиб юборади.
Раковина, унитаз ва ванналардаги сариғ занг доғларини бартараф этиш учун эса уларни перикис водород ва 10%ли нашатир спиртли аралашма билан тозалаш тавсия этилади. Эмалланган ванналарни ғорағум ва ғумғоғоз билан ишғалаш ғатъиян ман этилади. Чунки бунда эмалнинг четки химоя ғавати емирилади. Сарғайиб кетган ваннани туз ва сирка аралашмаси билан тозалаш мумкин. Агар шундан кейин хам доғлар кетмаса, унда уларни пемзали кукун билан тозалаш тавсия этилади. Дарвоғе, ундан жуда эхтиёткорлик билан фойдаланиш зарур. Кафелларни сиркали аралашма билан артсангиз, улар тозалигига ва ярғираб туришига эришасиз.