3:22

Худонинг сўзи 109

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, эсингизда бўлса, Раббимиз Исо Масиҳ ерда яшаб одамларга Осмон Шоҳлиги ҳақида гапирганида, турли хил предметларни, жониворларни мисол тариқасида келтирар эди. Масалан, гуллар ҳақида, тангалар ва уруғ ҳамда қўйлар ҳақида, бундан ташқари яна кўплаб бошқа мисоллар ҳам келтириб, турли маталларни сўзлаб берар эди. Албатта, Раббимизнинг бундай сўзлашидан мақсади, одамларга гапираётган маталлари янада тушунарли бўлиши учун эди.

Мен ишонч билан шуни айтишим мумкинки, агар Раббимиз ҳозир ҳам бизнинг орамизда яшаганида, бизнинг давримизга хос бўлган турли нарсаларни мисол қилиб келтирар эди. Масалан, оддий соатни олайлик. Соатни биз вақтни билиш учун ишлатамиз. Бундан ташқари соат бизга яна бошқа нарсалар ҳақида ҳам гапириши мумкин экан. Азиз радио тингловчи, агар истасангиз, мен сизга шу ҳақида гапириб бермоқчиман. Албатта, соат ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмади. Бу кўп йиллар давомида инсонларнинг изланиши натижасида ўзларининг муҳтожликларини таъминлаш мақсадида ўйлаб топилган нарсадир. Агар соатлар гапира олганларида эди, улар, албатта. ўзининг яратилиш тарихи ҳақида бизга бажонидил сўзлаб берган бўлар эди. Албатта, соатнинг ҳам яратилиши Худовандга катта боғлиқ бўлган.

Биз яхши биламиз: бутун борлиқни ва одамларни Худованд яратган. Дунёда ҳеч нарса кераксиз мақсадда яратилмаган. Барча яратилган нарсалар Худованд томонидан яратилгандир. Соат деганда бизнинг кўз ўнгимизда асосан соатнинг ташқи кўриниши кўз олдимизга келади. Корпуснинг ичидаги механизм эса энг асосийси ҳисобланади. Шу билан бирга ушбу механизм бизнинг кўзимизга кўринмайди. Инсон ҳам шунга ўхшаш: биз кўпинча танамизга қараб баҳо берамиз. Асосан эса Худованд учун инсоннинг ичидаги руҳи ва қалби муҳимроқдир. Тана руҳсиз ўлик ҳисобланади ва ҳеч кимга керак эмас. Инсон ҳам кўп нарсаларни ясай олиши мумкин, лекин Худо марҳаматламаса ва инсонга донолик бермаса, инсоннинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Чиройли, лекин ишламайдиган соатнинг кимга ҳам кераги бор? Инсоннинг ҳам ташқи кўриниши гўзал бўлишининг ўзи етарли эмас. У Худованднинг барча айтганларини бажариши зарур. Фақатгина яхши инсон бўлишнинг ўзи етарли эмас. Инсон Худованд учун керакли бўлиши керак. Биз хоҳлаймизки, уйимиздаги соат доимо тўғри ишлашини. Соатнинг нотўғри ишлашининг асосий сабабларидан бири, унинг ичига кичгинагина чанг ёки майда деталь тушиб қолса, соат тезда ишдан чиқади. Инсоннинг ичидаги кичкинагина гуноҳ ҳам инсоннинг ҳаётини бутунлай заҳарлаши мумкин. Нотўғри ишлайдиган соат ўз эгасини қанчалик хафа қилса, биз ҳам ўзимизнинг нотўғри ишларимиз билан Худовандга қанчалик озор келтирамиз. Азиз радио тингловчи биродар, доимо Худо учун керакли инсон бўлишга интилайлик. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Азизлар, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top