3:27

Худонинг сўзи 210

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан — марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзуни бошлашдан аввал сизларга бир нечта саволлар бермоқчиман: “Қайси касб ёки ҳунар эгасисиз? Ушбу касб ёки ҳунарни эгаллаш учун нима қилдингиз? Агар фарзандларингиз бўлса, уларни тарбиялаш учун қайси ўқишда ўқидингиз?” Ҳа, азиз биродарлар, яхши мутахассис бўлиш учун кўп йил ўқиш керак: биринчи колледжда, кейин институт ва ундан сўнг магистратурада.

Ҳар ким ҳам яхши олий тоифали врач ёки инженер бўлолмаслиги мумкин. Бироқ бўлажак ота-оналарни муҳим нарсага, яъни фарзандларни тарбиялашга ҳеч ким тайёрламайди. Нима учун? Чунки бизда шундай бир тушунча бор: тарбиялаш – бу ҳомиладорлик ёки туғиш каби организмнинг табий функцияси деган нотўғри тушунча. Лекин ҳаёт бундай тушунчани рад этади! Атрофга қаранг: қанча бахтсиз оилалар, ота ва бола муаммоси, яъна алкоголизм, наркомания ва ҳ.к.з. Бу нарсалар шуни таъқидлайдики, тарбиялаш ўз-ўзидан амалга ошавермайди.

Болаларни тарбиялашни ўрганиш керак, ва биринчи ўрнида Муқаддас китобдан ўрганишимиз керак. Муқаддас китоб бола ҳақида ёки бола тарбияси ҳақида нима деб айтади? “Фарзандлар – Худованд берган мукофотдир”. Яъни, Худованд болани бизга мерос қилиб берди. Эски ибронийча nahala сўзи “мулк”, “бойлик”, “меросдаги улуш” деган маънони билдиради. Худованд бизни севгани учун бизга фарзандларимизни беради. Бошқача ҳам бўлади: Худованд Ханнани бепушт қилиб қўйган эди. Бу ҳақида 1 Шоҳлар китобининг 1 боби 5 оятида ёзилган. Ханна солиҳ аёл бўлган ва унинг бепуштлиги гуноҳнинг жазоси эмас эди.

Фарзандлар – Худонинг инъоми, бироқ бу инъом ҳаммага ҳам ва бир хил тарзда берилмайди. Инсонга унинг фарзандларининг сони бўйича баҳо бериш бемаъниликдир. Чунки Муқаддас китобда фарзандлари кўп гуноҳкорларни кўплаб ўчратамиз. Болалар Худога тегишли. Биз фарзандларимиз учун Худога миннатдорчилик билдиришимиз керак. Агар сизлар болаларга Худонинг инъоми сифатида қарасангиз, сизлар уларга нисбатан бошқача муносабат қиласиз. Биз Худога қанчалик яқин бўлсак, У бизларга Ўз инъомларини беради.

Лекин биз болаларга худди шундай мунособатда бўламизми?

Қимматбаҳо совғани олган одам хурсанд бўлади. Болалар бизнинг кўзларимизда ўша хурсандчиликни кўряптиларми? Биз фарзандларимизни ҳурмат қиляпмизми? Уларни охиргача тинглаяпмизми? Уларнинг сўзларини, фикрларини ва ҳис-туйғуларини қадрлаймизми? Забур китобининг126 боби 4 оятида “Ботирнинг қўлида ўқлар қандай бўлса, ёшлик чоғида кўрган ўғиллари шундайдир,” деб ёзилган. Азиз биродарлар, Худованд берган инъомни қадрлайлик. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top