3:22

Худонинг сўзи 110

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг доимий мухлислари. Сизлар билан яна янги йил арафасида учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, барчангизга тинчлик, омонлик ва руҳий ҳамда маънавий бойлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, шубҳасиз, гуноҳ — бу Худонинг кўз ўнгида жуда даҳшатлидир. Худо гуноҳни ёмон кўришига иккиланмасак ҳам бўлади. Чунки гуноҳ Унинг яратганларини бузди. Гуноҳ дунёга ва дунёда яшаётган одамларга шунчалик ташвишлар келтирдики, ҳатто буни тасаввур қилишимиз ҳам кўз ўнгимизга келтиришимиз ҳам жуда даҳшатли. Ҳозирги кунда ҳам гуноҳ ўзининг ишини олиб бормоқда, у инсонларни бир-бирига қарши қилиб қўймоқда ва инсоннинг руҳини ва қалбини заҳарламоқда.

Лекин азиз радио тингловчи, ташвишланишга ҳечам ўрин йўқ. Чунки бизнинг Раббимиз Исо Масиҳ барча имкониятларини ишга солиб гуноҳни енгди. Раббимиз Исо Масиҳ гуноҳни енгиш усулларни биз инсонларга ҳам ўргатди. Агарда кимда- ким Унга ишониб барча гуноҳлари учун тавба қилса, албатта, Раб Исо Ўзидаги барча усулларни хар бир инсонга ўргатишга яна тайёрдир. Исо Масих бугунги кунда барча хоҳловчиларни Ўзининг ёнига чорламоқда. Унинг ёнига келган ҳар бир инсон ҳеч афсусланмайди. Аслида ҳар бир инсон ўзининг гуноҳи учун ўзи кураш олиб бориш керак эди. Шайтонга қарши кураш олиб бориш эса шунчалик қийинки, бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Шуни яхши билган Раб Исо Масиҳ шахсан Ўзи шайтон билан олишиб, уни енгишга қарор қилди.

Унинг хочдаги ўлими ва тўкилган муқаддас қони эвазига биз гуноҳкор инсонлар кечирилдик. Аслида Раббимиз бундай ишни амалга ошириши шарт эмасди. Чунки Унинг Ўзи бундай кечиримга муҳтожмас эди. Хоҳласа, ҳатто инсонларга кечирим бермаслиги ҳам мумкин эди. Лекин У бизни шунчалик севдики, барча қийинчиликларга чидашга розилик билдирди. Худованд гуноҳни ёқтирмаслигини эшиттиришимиз бошида сиз, азизларга айтиб ўтган эдик. Худо гуноҳни шунинг учун ҳам жазолайди. Адан боғидаги биринчи одамлар биринчи марта гуноҳ қилганларида, шу пайтнинг ўзида қилган ишларига яраша жазо ҳам олишди. Энг қизиғи шундаки, гуноҳ қилганлар ҳам, ва бошқаларни гуноҳ қилишга мажбурлаб ўзи четда турган ҳам ўзига яраша жазо олди. Гуноҳнинг катта ва кичиги бўлмайди. Худонинг кўз ўнгида гуноҳкорлар бир хил. Энг ачинарлиси, гуноҳкор одам Худонинг дўсти бўлолмайди.

Ҳурматли радио тингловчи дўстлар, балки орангизда кимдир бугун Худо билан ярашиб Унга дўст бўлишни истаётгандир. Агар ҳақиқатдан гуноҳларингиз учун тавба қилишни истасангиз, тавба ибодатини такрорлашингиз мумкин. Тахминан шундай сўзлар билан: Раббимиз Исо Масиҳ, мен Сени олдингда гуноҳкорман, мени Ўзинг билан яраштир, барча гуноҳларимни кечир, барча гуноҳларимни ҳозир Сени олдингда тан оламан ва тавба қиламан. Исо Масиҳ, мени юрагимга кир ва бундан кейинги ҳаётимни бошқар. Исо Масиҳ номи билан омин.” Азиз дўстим, агар тавба қилиш ҳақида кўпроқ маълумот олишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг ва ўзингиз учун кўплаб маълумотларга эга бўлинг. Худованд кечирим беришига ишонинг. Яна радиоэфир орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top