MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна эсон-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, агар биз қиялик бўйлаб чапдан ўнгга қараб юрсак соат мили йўналишида, реакцияларимиз маълум даражада ўзгаришни бошлайди, яъни шахсий томондан умумийга ўзгаради.

Хусусий ёки шахсий реакциямиз ёрдамида низони ҳал қилишда муваффаққиятсизликка учраганимизда, воситачилик, арбитраж, жамоатга оид итоаткорлик ва ҳатто ишни судда кўрилиш механизмини ишга солиш керак.

Шунингдек, чапдан ўнгга қараб юриш ўз ичига маълум бир ҳаракатларни олади, булар келишилган ҳолда қарор қилишдан мажбурий равишда қарор қабул қилишгача.

Низо чизмасининг чап қиялигидаги барча реакцияларда одамлар мустақил равишда қарор қабул қиладилар. Аммо, арбитраждан бошлаб ҳужум секторидаги реакцияларга қадар, муаммо бошқаларни мажбурловлари билан ечилади. Одатда, бундай қарорлар барча низогарлар учун ёқмайди.

Бунданда кўпроғи, низоли вазиятга нисбатан билдирилган кескин реакциялар одатда катта йўқотишлар билан якунланади. Низога билдирилган ҳар бир реакцияни баҳоси бор: сиз бирон нарсага эришиш учун нимадандир воз кечишингиз керак.

Шахсий тинчлик ўрнатиш реакциялари “наф келтирадиган” алмашувга йўналтирилган; қилган қарорингизни яхши якуни одатда, келишувга, айниқса руҳий жиҳатдан келишувга эришиш учун кетказган вақт ва кучингизга арзийди.

Мана шу жойдан, мана шу нарсадан узоқлашганингиз сари йўқотишларингиз катталашиб бораверади, бу йўқотишлар вақт, пул, куч, муносабат ёки тоза виждон бўлиши хам мумкин.

Бундан ташқари, “сирғанчиқ қиялик” чизмасининг ўнг ва чап томонларини ўртасида эътиборга лойиқ уч паралел мавжуд. Чизманинг икки қуйи чети оҳир-оқибат ўлимга олиб келади: чап томони – ўз жонига қасд қилиш, ёки ўнг томони – қотиллик, булар маданиятимизнинг тобора авж олиб бораётган ваҳимага солувчи муаммоси бўлиб боряпти, азизлар.

Шу қаторда, одатий “уруш қочиш” вазиятида ҳужум ҳам, қочиш ҳам кўпинча бир даражада боради ва иккала вазиятда ҳам низони келиб чиқишига одамларни ўзи сабаб бўляпти.

Ва ниҳоят, даъволашиш – бу ўз айбини инкор этишдан бошқа ҳеч нарса эмас ва бунда сизга ҳуқуқшунос ёрдам беради. Сиз ҳуқуқий қаршилик тизимига кирганингизда, адвокат сизни бутунлай беайб, рақибингизни мавжуд келишмовчиликка бутунлай жавобгар эканлигида ҳеч кимни шубҳаси қоламайдиган қилиб кўрсатиш фараз қилинади, бундай ҳаракат кўпинча ҳақиқатга тўғри келмайди. Азизлар, Худованд адолатли ва тартиб Худоси эканлиги доимо ёдимизда бўлмоғи керак. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top