3:56

Сув устида юриш

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излайдиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Ажойиб кечаларнинг бирида Бутрус жасурлиги оз эканига амин бўлган эди. Ўша тунда, Галилея денгизининг қирғоғида турган Исо шогирдларига нариги қирғоқга сузиб ўтишларини сўрайди. Ўзи эса, қирғоқда қолиб ибодатга берилган эди. Ўша тунда қайиқда Исонинг ўн икки шогирди кўлни кесиб ўтишга тушишади.

Албатта, улар бунинг уддасидан чиқа олишлари аниқ эди. Лекин аксига олиб, ўша куни қаттиқ шамок эсиб тўлқинларни кучайтириб юборади. Улар ўтирган нозик қайиқни сузиши мушкуллашади. Баланд тўлқинлар қайиқни ўраб олар экан, шогирдлар вахимага тушиб, қирғоқгача етиб бориш учун шубхага тушишади. Шунда улар Уни кўришади. Улар ойнинг ёруғида, тўлқинлар устидан юриб келаятган кимсани кўриб қолишади. Тўлқинлардан чўчиган шогирдлар энди тўлқиндан эмас, сув устидан юриб келаятган шарпадан кўпроқ қўрқувга тушишган эди. Лекин уларга шарпа яқинлашмаятган эди, чунки уларга таниш бўлган Исонинг овози уларга баланд овоз билан ”Қўрқманглар! Бу менман. Жасурлигингизни ёқатманг” деб айтади. Шунда устознинг таниш ва ёқимли овозини таниб уларнинг қўрқувлари эриб кетади, ва севимли устозларининг довуши хатто тўлқинларни хам тинчлатиб юборган эди.

Шунда Бутрус, ”Раббим, агар бу сен бўлсанг, айнгин, мен хам сув устида юрай” деб мурожаат қилади. Фақатгина кучли имонга эга бўлганлар имон кучини синайди. Кўпчилигимиз қайиқда қолишни истаган бўлар эдик. Лекин, фақат Бутрус ўзининг иродаси туфайли Исодан ижозат сўрайди. Шунда Исо уни чақириб, “Ёнимга кел” деб жавоб беради. Бутрус илгари хам Исонинг чақириғига қулоқ солиб келган. Шу йўсин у балиқчилигини ташлаб одамлар овчисига айланган эди. Энди эса, Бутрус қайиқ устидан четлаб, сув устидан Исо томон яқинлашишга хам тайор. Имони туфайли, у сув устидан Исони яқиндан кўргунича худди ер устида қадам босганидек юрар эди. Лекин Бутруснинг сув устида юриши кўп давом этмади, бирданига у сувга тушиб чўкишни бошлайди. Исо унинг кўзидан ғойиб бўлиши биланоқ уни тўлқинлар ва кучли оқим сув остига тортишни бошлайди. Шунда у, ”Раббим, мени қутқар!” деб бақиради. Ўша захотиёқ Исо унга қўлини чўзиб, ”Имонинг қани, нима учун шубхаландинг?” деб сўрайди. Исога эргашишга чақирилган Бутруснинг имони чайқалади, лекин ёрдамга Раббимизни чақириб, Ягона Нажоткорини қўлини ушлаб у омон қолади. Исонинг кучли қўлларини ушлаб улар қайиқга чиқишади. Улар қайиқга чиқишлари биланоқ, тўфон ва тўлқинлар хам тинчланди. Тўфон қандай бўлишидан қатъий назар Раббимиз ёнимизда бўлса хеч нарсадан қўрқмаймиз. Шунда шогирдлар бунга жавобан, ”Сен чиндан хам Худонинг Ўғлисан” деб Худони улуғлашди. Бутрусга ўхшаган барча учун, яъни имонимиз чайқалган пайтда Раббимизнинг севувчи қўлларини махкам ушлаб олганимизда Худони улуғлашимиз табиий холдир. Азизлар, бордию ушбу хикояни тўлиқроқ билиш истагида бўлсангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг, ёки бўлмаса dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Раббимиз севгиси сизларга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top