3:22

Хўшея пайғамбар

MP3

Хўшея – Исроил халқини бутпарастлиги учун фош қилган пайғамбардир. У Худога ишонмайдиган халқни ўзининг хотини Хамиранинг имонсизлиги билан қиёслайди. Лекин пайғамбар хотинини яхши кўрарди, уни ўзига келтирди. «Худо ҳам Ўз халқини кечиради», деб ваъда беради Хўшея. Хўшея, нажот деган маънони билдиради.

Муқаддас Каломда Хўшея пайғамбарнинг ҳаёти ва унинг қандай тарбия топгани ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Фақатгина унинг Берийнинг ўғли экани ёзилган ҳолос. Қолган маълумотлар эса шахсий ҳаётда бахтсиз бўлгани ҳақидадир. Хўш, у қандай ҳарактерли бўлган экан? Биринчидан у юмшоқкўнгил шахс сифатида тасвирланган. Шу сифати учун уни Эски Ахддаги Еремия пайғамбарга ва Янги Ахддаги Юҳаннога ўхшатишади.

Худонинг ўзгармас ва чексиз муҳаббатига тўлган ҳолда у замондошларига мурожаат қилади. Амосдан фарқли равишда у ўз халқи орасида пайғамбарлик қилади. Гарчи у айбловларида қаҳрли кўринсада, ҳеч қачон ўз халқига нисбатан бағритош бўлмаган. Хўшеянинг пайғамбарликка танлангандан олдин нима билан шуғуллангани ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Баъзилар унинг руҳий нарсалар ҳақида чуқур мулоҳаза юритганига асосланиб уни руҳоний бўлган деб ҳисоблашади. Бошқалар эса уни расмий пайғамбар бўлган дейишади. Бироқ бу икки таҳмин ҳам асосли эмас. Унинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганган ҳолда уни бошқаларга ўхшамаган пайғамбар бўлган дейишимиз мумкин. Чунки, у ҳам худди Ишаё пайғамбар каби сиёсий оқимларга бефарқ бўлмаган. У уларнинг ишларини қунт билан таҳлил қилган.

Унинг адабий сўз бойлигининг кўплиги, сўзларни текстда маҳорат билан ишлата олганига қараганда – у жамиятнинг юқори қисмига тегишли шахс бўлган дейиш мумкин.

Ҳўшея пайғамбарнинг хизмати шох Хўшея, Охоз, Хизқиёнинг хукмронлик қилган даврларига тўғри келади. Унинг хизмати таҳминан 40 йил давом этган. Шоҳ Ëрубом 2 эса тахминан 753 йилларда вафот этган. Закариё эса тахтга тахминан 715 йилда ўтирган.

Хўшеянинг биринчи ўғли туғилганда Йўашнинг авлодлари ҳали ҳам хукмдорлик қиларди. Худо эса бу хонадонни хукм қилиш ҳақида гапирган. Бироқ ўша пайтда Йўашнинг қайси авлоди Йеребоамми ёки ёвуз Закариё хукмдорлик қилганми, буни аниқлаш қийин. Бу давр жуда даҳшатли бўлган, чунки Ассурия армияси ҳар доим ғарбга ҳужумлар уюштириб турган, исроилликлар эса жон жаҳдлари билан жангдан сақланишга ҳаракат қилганлар.

Хўшеянинг пайғамбарлик қилган даври Ассурия шоҳи қудратли Тиглатпаласар 3 чининг ҳукмронлик қилган даврига тўғри келади. Муқаддас Каломда ёзилишича Исроилнинг шоҳи Манохим Ассурия шоҳига катта миқдорда бож тўлаган. Хўшея эса бу ҳақида шундай дейди: «Исроил хароб бўлди; энди улар халқлар орасида худди яроқсиз идиш каби бўлади. Улар Ассурга боришди… Гарчи улар халқларга совғалар юборган бўлсалар ҳам, бироқ Мен тез орада уларнинг барини йиғиштириб оламан» (8.8-10). Хуллас, Хўшея пайғамбарнинг хизмат даври эрамиздан аввалги саккизинчи асрнинг охирига тўғри келади. Бу давр жуда нотинч эди. Унинг вазифаси Исроилнинг охирги касаллигига қараб туриш, уни шифолашнинг йўлларини айтишдан иборат эди. Исроил даво олишни истамади. Ҳукм куни келди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top