Ассалому алайкум қадрдонлар. Мана бугун яна сизлар билан биргамиз. Биз хар сафар сизлар билан бирга ғойибона турли хил мавзуларда сухбатлашар эканмиз, хаммамизнинг фойдамизни кўзлаймиз. Биз аёлмиз. Биз доимо гўзал ва соғлом бўлишни истаймиз. Соғлиқ хақида ўтган галги сухбатларимизда бир нечта маълумотлар берган Эдик. Бугун эса ташқи макияжда нималарга эътибор бериш хақида сухбатлашамиз. Хар бир аёл энг аввало юз, бўйин ва қўл териларининг етарлича озиқланишига эътибор бериши керак. Организмимизда витаминлар етарли бўлса, теримиз етарлича парвариш қилинса, гўзаллик доимо хамрохимиз бўлади. Хеч бир аёл юзига эрта ажин тушишини истамайди. Мумкин қадар ўз гўзаллигини узоқ йиллар сақлаб туриш пайида бўлади. БУнинг учун эса бир оз вақт ажратишингиз ва харакат қилишингиз зарур бўлади. Шарқ аёллари асосан терини парвариш қилувчи воситалардан оқилона фойдаланиш йўли билан турли хил кесметик воситалардан ўзларини эхтиёт қилишади. Ғарб аёллари эса фақат косметикага зўр беришади. 30 ёш атрофида аёлнинг териси ўз – ўзини намлантириш хусусиятини йўқота бошлайди.Бундай пайтларда эса терини етарлича намлантириб туриш лозим. Умуман тери учун нималар керак? Терингиз доимо тозалик, озуқа, намлик ва химоя зарур. Дўконлардан турли хил вазифаларни бажарадиган кремларни сотиб олишингиз мумкин. Аммо сотиб олаётганингизда кермлар таркибига эътибор беринг. Кремлар таркибига кўра хар хил бўлади. АГарда кремнинг сақланиш муддати кам бўлса, унинг таркиби табиий ингредиентлардан иборат бўлади. Крем таркибида консервантлар қанчалик кам бўлса, крем шунчалик яхши Самара беради. Кремлар таркиби: турли хил витаминлар, асосан витамин А, витамин С, витамин Е, витамин Фдан ва фитостеридлар, фитонцидлар, пектинлар, мева кислоталаридан иборат.
Фитостеридлар – қонга сўрилмайди, терига сингиб, витаминлар сўрилишига ёрдам беради.
Фитонцидлар – юз терисини микробларнинг ножўя таъсиридан химоя қилади.
Пектинлар – юз терисидаги яра ва ёриқларнинг тикланишига ёрдам беради. Шу орада пектиннинг организм учун фойдали хусусиятини хам айтиб ўтсак. Пектин моддаси асосан меваларда асосан олма ва нокда кўп бўлади. Бу модда организмдаги ортиқча ёғларни парчалаш хусусиятига хам эга.
Мева кислоталари – лимон, олма, узум, вино, сут, гликол кислоталари фарқланади. Ушбу моддалар вақт ўтиши билан қариётган терида моддалар алмашинувини яхшилайди. Ўлик хужайраларни эритади, ёш хужайраларнинг бўлиниш жараёнини тезлаштиради. ШУнингдек, кремлар таркибида табиий хайвон махсулотлари хам мавжуд. Булар:
Плацента – йирик шохли қорамолнинг гормонлардан тозаланган плацентаси бўлиб, таркибидаги аминокислоталар ва паст молекуляр оқсиллар терини ёшартиради.
Апилак – асалари асали хисобланиб, таркибидаги ёғлар, оқсиллар, углеводлар, органик моддалар ва микро элементлар тери регенерациясини стимуллайди. Бу маълумотларни тинглаб, кремларни қандай танлайман, дея ўйланаётган бўлсангиз, бу борада хам сизларга маълумот берамиз.
Теридаги сув балансини стресслар, нотўғри овқатланиш издан чиқаради. Теридаги намлик йўқолиши билан тери ўз хуснини хам йўқотади. ШУ сабабдан хам терини намлантирувчи кремларни танлашга харакат қилинг. Ланолин, олеин ва бошқа кислоталар бу муаммони бартараф қилади. Витамин Ф эса намлик йўқолишига тўсқинлик қилади. Таркибида витаминлар, мева кислоталари бор бўлса – терини намлантиради ва қипиқланишини бартараф этади; керамидлар- сувсизланишни тўхтатади ва ажинларга қарши курашади. Палма ва зайтун, авокадо мойлари – янги, ёш хужайраларни пайдо қилади. Таркибида денгиз чиғаноқлари ёки марвариди мавжуд кремлар ёшга хос гормонал ўзгаришларда ёрдам беради ва терини ёшартиради. Сизларга гўзаллик мавзусида турли хил маслахатлар ва маълумотларни берар эканмиз, Худонинг фарзандлари хам рухан хам жисмонан гўзал бўлишини истаймиз.