Ассалому алайкум, опа сингиллар. Биз бугунги бу пардоз воситаси учун қадимги Миср гўзалларидан миннатдор бўлмоғимиз лозим. Миср аёллар ўзлари кашф этган бу бўёқни шу қадар ардоқлашган-ки, хаттоки уни ўзлари билан нариги дунёга хам олиб кетишган. Ўликлар салтанатида хам пардоз-андозсиз қолмаслик учун. Ўрта асрларга келиб лаб бўёғидан фойдаланган аёл жодугарликда айбланади. Косметика оламида қайта туғилиш Ренессанс, яъни уйғониш даврида рўй беради. Бу даврда косметикадан шу қадар кўп фойдаланишадики, хатто 27 асрда инглиз парламенти: агар хотин тўйдан кейин никох тузилмасдан илгаргидек гўзал эмаслиги ошкор бўлгудек бўлса, эркакка ундан ажралиш хуқуқини берадиган қонун чиқаришга мажбур бўлади. Людовик 16 саройида эса эркаклар хам лаблари соқол – мўйловларидан ажралиб туриши учун лаб бўёғидан фойдаланишган. 1915йил АҚШда илк бор замонавий кўринишга эга бўлган лаб бўёқлари пайдо бўлади. 20-30 йилларга келиб лаб бўёғи фақатгина аслзодалар эмас, балки оддий аёл хам сотиб олишга қурби етадиган гўзаллик воситасига айланади.
Гўзаллик қурбонлик талаб этади! Аёллар гўзал кўриниш учун лаб бўёғи тамига хам чидашга мажбур бўлишган. Мисол учун Нефертити лабларидан занг хиди келган, чунки фиръавнлар даврида аёллар асалари муми билан аралаштирилган темир оксидидан фойдаланишади. 1882 йил узум таъмли лаб бўёғи яратилади. Унинг таркибига янги сут, асалари муми, ва қора узум илдизи киритилганди. Аёл лаб бўёғи устидан тўлиқ ғалаба қозониши учун яна битта қадам қолганди. У хам амалга оширилади. Тез орада савдо расталарида синтетик бўёқли воситалар пайдо бўлади. Аммо лаб бўёғининг йирик бир камчилиги бор эди…
Америкали ёзувчи Пол Гэллико 1952 йил: “аёллар лабларидаги бўёқнигн кетиб қолишидан қўрққанликлари боис миллион ва миллиардлаб бўсалар амалга ошмай қолганлиги” тўғрисида қайғуриб ёзади. Аммо бу камчилик хам тезда тузатилади. Дўкон расталарида Франциянинг «руж безе” лаб бўёғи пайдо бўлади. У эндиликда қўрқмасдан бўса олиш имконини берганди. Етмишинчи йиллар аёлларга: лаблар учун ялтирагич воситалар тухфа қилди. Лаб бўёқларининг турли жуда хилма-хил. Таркибига қараб лаб бўёқлари намлантирувчи, озиқлантирувчи, кун давомида ранги ўчмайдиган, гигиеник ва лаб учун блескларга бўлинади.
Намлантирувчи лаб бўёқлари – лабларни фақат бўяб қолмасдан, юмшатиб, қуриб кетишининг олдини олади. Камчилиги лабдан тез ўчиб кетади.
Озиқлантирувчи лаб бўёқлари – совуқ об-хавода лабларни ёрилишдан сақлайди. Камчилиги лабларингизни ясси қилиб кўрсатиб қўйиши мумкин.
Ранги ўчмайдиган лаб бўёқлар из қолдирмайди ва 24 соат давомида лабдан ўчмайди. У лабга осон суртилади ва жуда хушбўй бўлади. Камчилиги бундай лаб бўёғидан хар куни фойдаланиш мумкин эмас, чунки у лабларни қуритиб юбориши мумкин.
Гигиеник лаб бўёқлар – лаб қуриб кетиши ва ёрилишининг олдини олади. Камчилиги: йўқ, фақат битта нарса, гигиеник лаб бўёқлари лабларга ранг бермайди. Сизга лаб бўёғи хақида етарлича маълумот бердик, хисоби. Энди фақат ранг танлаш хақида сухбатлашсак бас. Буғдой ран тери сохибалари ёрқин рангли помадани танлашлари лозим.
Оппоқ тери сохибалар табиий рангдаги лаб бўёқларини танлаганлари маъқул.
Сифатли помада осон суртилади, хушбўй хидга эга бўлади. Энг яхшиси уни харид қилаётганингизда дўконнинг ўзидаёқ уни лабларингизга суртиб кўринг. Лаб бўёғининг максимал сақланиш муддати уч йилгача бўлади. Кисточка ёрдамида суртилса кўпроқ муддат хизмат қилиши мумкин. Бевосита лабларга суртилса – бир йилдан ортиқ сақланмаслиги керак. Агар қуёқда қолиб кетган бўлса, бу лаб бўёғидан уч ойдан ортиқ фойдаланиш ман этилади. Қандай косметик воситани танласангиз хам унинг сифати ва ўзингизга ярашадиганини танланг. Шунда сиз гўзал ва бетакрор бўласиз.