3:20

Вақтинчалик қочиб қутулиш 01 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Чумчуқ ”Бугун эмас” деб бақириб, қушчининг тўридан қочиб кетди. Қушчи ҳам ўз ўрнида, ”Бугун эмас, лекин ўша кун бир кунмас бир кун келади” деб қўйди. Бутрус икки маротаба қамоқҳонадан қутулган эди. Лекин Худо ҳар гал Ўзининг иродаси билан уни озод қилган эди. Худога содиқ бўлган Бутрус Муқаддас Руҳга тўлган эди.

Бутрус ўзининг Худога бўлган содиқлиги билан бизга ўрнак бўлиши керак. Ўша кунларда подшоҳ Ҳирод имонлилар жамоатидан баъзиларига озор бериш учун қўл кўтарди. Юҳаннонинг акаси Ёқубни қилич билан чопиб ўлдирди. Бу яҳудийларга ёққанини кўриб, унинг ортидан Бутрусни ҳам қўлга олди. Ана шу воқеалар яҳудийлар хамиртурушсиз нон ёпадиган Фисиҳ байрамида содир бўлди. Ҳирод Бутрусни зиндонга қамаб, Фисиҳ байрамидан кейин халқ олдига чиқариш нияти бор эди. Уни қўриқлаш учун ҳар бири тўрт аскардан иборат тўрт дастага топширди.

Бутрус шундай зиндонда тутиларкан, имонлилар жамоати унинг учун ихлос билан Худога ибодат қилар эди. Ҳирод уни чиқармоқчи бўлган кундан аввалги кечаси Бутрус икки аскар ўртасида, иккита занжир билан кишанланган ҳолда ухлаётган эди. Эшикнинг ёнидаги қоровуллар эса зиндонни қўриқлашар эди. Ногаҳон Худованднинг фариштаси Бутруснинг ёнида пайдо бўлиб, ҳужрада нур порлади. Фаришта Бутруснинг биқинига туртиб: – Тезроқ ўрнингдан тур! – деб уни уйғотди. Шу ондаёқ қўлларидаги занжирлар тушиб кетди. Фаришта Бутрусга: – Камарингни боғла, чориқларингни кий! – деди. У шундай қилди. Кейин фаришта:

– Тўнингни кий, орқамдан юр! – деди. Бутрус чиқиб, унинг орқасидан кетди.

Фақат фаришта қилаётган ишнинг ўнг ёки туш эканини уқмай, ваҳий кўраётганини ўйлар эди. Биринчи ва иккинчи қоровулхоналардан ўтиб, шаҳарга чиқадиган темир дарвозага келишди. Дарвоза ўзидан-ўзи уларга очилди. Ташқарига чиқиб, бир кўчани босиб ўтишди. Ногаҳонда Бутруснинг ёнидаги фаришта ғойиб бўлди.

Бутрус ўзига келгач: «Энди мен чиндан кўрдим, Раббим фариштасини юбориб, мени Ҳирод қўлидан ва яҳудий халқининг бутун қасд-адоватидан қутқазди», – деди. У бўлиб ўтган воқеаларнинг фарқига етган заҳоти Марк лақабли Юҳаннонинг онаси Марямнинг уйига етиб келди. У ерда бир талай одам тўпланиб, ибодат қилаётган эди. Бутрус дарвозани тақиллатгач, Рода исмли бир хизматкор қиз қулоқ солгани чиқди. Бутруснинг овозини таниб, севинганидан дарвозани очмай ичкарига югуриб, унинг ташрифини билдирди. Азизлар, бордию ушбу ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Азизлар, қуйидаги сайтнинг онлайн кутубҳонасидаги кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикоялар тўплами сизнинг ҳизматингиздадир. Тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top