MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Шимшўнни танийсизми? Муқаддас Каломдан у ҳақида ўқиган бўлсангиз керак. У ҳақида қайси бир суҳбатимиз давомида ҳам маълумотлар олгансиз, бироқ бугун Шимшўннинг эркак сифатида кучли ва заиф томонларига эътиборимизни қаратамиз.

Шимшўн ва Далила ҳикояси жуда машҳур. Уни ўқимаган ёки эшитмаган имонли қолмаган бўлса керак. Шундай бўлса ҳам, Шимшўнга диққатимизни қаратишдан олдин, шу ҳикояни қисқача айтиб ўтамиз. «Шимшўн кучли ва мард, Худога назр қилинган иброний йигити. Филистий бир Далила деган қизни севиб қолади. Ҳар сафар Филистлар юртига борар экан, Далила билан учрашади. Филистийлар эса Далилага катта пул ваъда қилиб, Шимшўннинг заиф жойини топиб беришни сўрашади.»

Narrator 2 Хўш ҳикоя нима билан тугашини биласизми? Билмасангиз суҳбатимиз давомида билиб оласиз. Муқаддас Каломдаги бу машҳур ҳикоя эркакларнинг заиф табиати ҳақида маълумот беради. Шимшўннинг сочи унинг қудрати манбаи эди. Эркаклар табиатига мослаштириб қарайдиган бўлсак, унинг сочи эркакларнинг соғлом «эго»си деб; яъни ўзига Худонинг назари билан қарайдиган, ўзини эркак сифатида қадрлайдиган соғлом фикри деб билишимиз мумкин. Далилани эса рамзий сифатда аёлларнинг эркакнинг эркаклигини барбод қиладиган сифат деб қараймиз. Эркак кишининг «эго»си, яъни ўзи ҳақидаги соғлом фикри жуда ҳам мўрт бўлади. Аниқроғи унинг қанчалик даражада мустаҳкам ёки мўрт бўлиши эркакнинг ёнида турган аёлга – онаси, синглиси ёки бўлмаса аёлига боғлиқ. Далила Шимшўннинг сочини кесиб Филистийларга берганида, унинг «эго»сини барбод қилган эди. Уни заиф қилиб қўйди.

Narrator 1 Аёлларда эркак «эго»сини парчалайдиган ҳусусият бор. Улар эрларини етарлича ҳурмат қилмасликлари, «Сизга ишонмайман. Эркак киши ҳам шунақа латта бўладими?! Нега фалончига ўхшамайсиз-а?» каби сўзлари эрнинг кучини қирқади.

Далила Шимшўннинг сочини қирққанида уни жисмонан заиф қилиб қўйди. Худди шу каби эрнинг ўз эркаклик «мен»ини рад этиш, унинг эркаклик ҳусусиятларини ва кучини заифлаштиради. Эркакнинг ўз «мен»и камситиш, ҳақоратлар билан заифлаштирилса, бундай эркак ўзини бошқариш қобилиятига эга деб ҳисобламайди. Бундайлар оилада бошлиқ ҳам бўла олмайдилар. Аста секин унинг заифлашган эркаклик ҳусусиятлари аёлини ҳимоя қилиш ва таъминлаш каби ҳислатларини ҳам йўққа чиқаради.

Narrator 2 Шундан сўнг, оилада эркак билан аёлнинг ўрни алмашади. Эркак аёлини ҳимоясида бўлиб уйда ўтиради, аёл эса рўзғорнинг оғир юкини бўйнига олади. Эркак «эго»сининг йўқолиши, эркакда муҳаббат изҳор қилиш қобилиятини ҳам сусайтиради. Баъзида оилада қадрланмаган эркак, кўчада бошқа аёл томонидан қадр топади ва оила барбод бўлади. Шимшўннинг сочини қирқиб, Филистийларга олиб чиқиб бергач, унинг Далила билан муносабатлари давом этдими? Йўқ албатта. У севган кишисига хиёнат қилди. Унинг сирини бошқаларга билдирди. Шимшўннинг кучини, «эго»сини барбод қилди. Оилада эрининг «эго»сини барбод қилган аёл, ҳиёнаткор билан тенгдир. Хўш, азизлар сиз бу ҳақида нима дейсиз?! Шу ва шунга ўхшаш мавзуларни бизнинг www.najot.com сайтимиздан билиб олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top