Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Эсингиздан бўлса, ўтган сафарги дастурда Худонинг фариштаси Бутрусни яна бир бор қамоқдан чиқарганини кўрган эдик. Бутрус дарвозани тақиллатгач, Рода исмли бир хизматкор қиз қулоқ солгани чиқди. Бутруснинг овозини таниб, севинганидан дарвозани очмай ичкарига югуриб, унинг ташрифини билдирди. – Ақлинг жойидами? – дейишди улар қизга. Лекин қиз ўз айтганини тасдиқлайвергач, улар: – Унинг фариштасидир, – дейишди. Шу орада Бутрус тақиллатишда давом этди. Очганларида уни кўриб ҳайрон қолишди. Бутрус уларнинг жим туриши учун қўли билан имо қилиб, Раббимиз уни қандай зиндондан чиқарганини гапириб берди. Сўнг: – Буларни Ёқуб ва бошқа биродарларга билдиринглар! – деб, у ердан чиқди-да, бошқа жойга кетди. Бутрус худди илгаридек қамоқдан чиққан эди, чунки Худонинг унга нисбатан мақсади бор эди. Қамоқҳонанинг панжаралари Худонинг иродасини амалга ошишда ҳеч қандай тўсқинлик қилолмайди. Бутруснинг ўзгарган ҳаёти Худо иродасининг шамоли билан тўлган эди. Унинг Раббиси Исо Масиҳга бўлган ҳизмати давомида, Худонинг иродаси ушбу балиқчини саргузаштларга тўла йўлларга олиб борган эди. Шунга қарамай, Рабби Исо Масиҳ йўлидаги ҳизматида жонини фидо қилиш вақти келган эди. Бу ҳам Худонинг иродаси эди. Ҳазрати Исо Масиҳ бир куни денгиз бўйида Бутрусга ушбу йўлдаги қурбонлик ҳақида айтган эди. У Бутрусга бир куни, кимдир уни ўлимга олиб боришини, яъни Худони улуғлайдиган ўлимга олиб боришини айтган эди. Ўша пайтдаги имонликлар Бутруснинг Римдаги ўлими ҳақида айтишган эди. Уларнинг айтгани ростми билмаймиз, лекин шуниси аниқки, ҳар биримиз Худога бошидан оҳиригача содиқ қолишни танлашимиз мумкин. Уларнинг айтишларича, Исо шогирдлари буюк қувғинларга дучор бўлган пайтларда, қўлга тушмаслик учун Бутрусга огоҳлантириш берилган эди, ва у шаҳарни тарк этиши керак эди. Римдан яширинларча қочиб кетар экан, Аспиян Йўлида Бутрус Исонинг шаҳарга қараб кетаятганини кўради. Шунда у, ”Раббим, Сен қаерга кетаяпсан?” деб сўрайди. Исо унга жавобан, ”Мен Римга, сенинг ўрнинга қурбон бўлиш учун кетяпман” деб айтади. Шунда Бутрус, қайтиб, яна Римга кириб боради. Худди Раббиси Исога ўҳшаб у ҳам хочга михланади. Ҳикояда ёзилишича, Бутрус тепадан пастга бўлиб михланишни илтимос қилган экан. Чунки Бутрус, Раббисидек михланишга арзимас эканини билдирган экан. Кўл қирғоғидан анча узоқда бўлган, у ерда бутун ҳаётини ўтказаман деб ўйлаган биродаримиз Бутрус ўз ҳаётини Раббиси учун қурбон қилди. Қайиғидан ва тўрларидан анча узоқда бўлиб биродаримиз Бутрус, Раббимизнинг одамлар овчиси бўласан деган амрини бажо келтирган эди. Галилея денгизидан анча узоқда бўлган биродаримиз Бутрус нафасининг оҳиригача содиқ қолди. Азизлар, бордию ушбу ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Азизлар, қуйидаги сайтнинг онлайн кутубҳонасидаги кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикоялар тўплами сизнинг ҳизматингиздадир. Тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.