MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худованднинг бизга бўлган садоқати, руҳий отамиз бўлган Иброҳимга берган ваъдасини бажаришда сусткашлик, эътиборсизлик қилмаётгани учун шукр. Худованд Иброҳимга: «Халқлар сен орқали барака топадилар», — деган эди. Ўшанда Худованд руҳий баракани назарда тутганини сиз ҳам биз ҳам яхши тушунамиз. Худованднинг меҳр-шафқати туфайли ҳозир ҳам Худо йўлидамиз. У бизни ташлаб кетмагани учун ҳам У билан биргамиз. Худованд Исроил халқига ҳам худди шундай муносабатда бўлган. Ҳакам Ўтниёл Исроил халқига қирқ йил ҳакамлик қилди. Юртда қирқ йил осойишталик бўлди. Аммо Ханаз ўғли Ўтниёл оламдан ўтгач, халқ яна Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди. Худо ҳеч бир гуноҳни жазосиз қолдирмайди. Шунинг учун ҳам Исроил халқига қарши бир иш қилди: «Исроил халқи Эгамизнинг олдида яна қабиҳликлар қилгани учун, Эгамиз Мўаб юртининг шоҳи Эглонни уларга қарши қўзғатди.

Narrator 2 Шоҳ Эглон Оммон ва Омолек халқлари билан биргаликда Исроил халқини енгиб, Ерихо шаҳрини қўлга киритди. Шундай қилиб, Исроил халқи ўн саккиз йил давомида Мўаб юртининг шоҳи Эглонга қарам бўлиб яшади.» (Ҳак 3:12).

Ҳаворий Бутрус кишининг қулликка тушиб қолиши қандай бўлишини жуда яхши тушунтириб берган. «Ўзлари бузғунликнинг қули бўла туриб, уларга эркинликни ваъда берадилар. Аммо одам нимадан енгилса, унинг қули бўлади.» (2Бут 2:19). У ҳақ эди. Исроилликлар ҳам, атрофидаги одамларнинг таъсирига тушиб, уларнинг худолари тасвирига сиғина бошладилар. Ота-боболарини, ўзларини Мисрликлар зулмидан мўъжизакорлик билан олиб чиққан, чўлда уларни омон сақлаган, доимо уларга раҳнамо бўлган Худони унутдилар.

Narrator 1 Бошқа халқларнинг таъсирига осонгина енгилиб, охир оқибатда уларнинг қули бўлдилар. Бу сабоқ бизга ҳам тегишли. Сиз билан биз нимага енгилсак, ўша нарсанинг қулига айланиб қоламиз. Эски табиатингизнинг васвасаларини рад этинг. Аввалги ёвуз ва жирканч ишларни ҳаётингиздан чиқариб ташланг. Агар шундай ишларни қилишга истак бўлса, бу истакни ҳам Худонинг қудрати билан енгинг. Чунки, агар ёлғончиликка енгилиб қолсангиз, ёлғончиликнинг қулига айланасиз. Борди-ю, ёмон ҳаёлларга берилсангиз, унинг қули бўласиз. Кейин эса Исроил халқи каби, бу қулликдан азоб чекасиз. Худованд меҳрибон ва садоқатли. У исроил халқини ташлаб қўймади. Уларнинг оҳу-нолаларини эшитиб, яна ёрдам беришга қарор қилди. Бу сафар Худованд Эҳуд исмли кишини уларга ҳакам қилиб танлади.

Narrator 2 Каломда Эҳуд ҳақида шундай дейилган: «Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилиши биланоқ, Эгамиз уларга Эҳуд исмли бир қутқарувчини юборди. Гера ўғли Эҳуд Бенямин қабиласидан бўлиб, чапақай эди. Исроил халқи Эҳуд орқали Мўаб шоҳи Эглонга ўлпон жўнатди. Эҳуд ўзига узунлиги бир тирсак бўлган ханжар ясаб, уни ўнг томонига, кийимининг ичига тақиб олганди. У ўлпонни шоҳ Эглон ҳузурига олиб кирди. Шоҳ Эглон ҳаддан ташқари семиз бир одам эди.» (Ҳак 3:15-18). Эҳуд эса шоҳни ўлдириб, тезгина Исроил ҳалқи томон қочиб қолди. Кейин эса, халқни жангга бошлаб, Мўабга қарши жанг қилди. Улар жангда ғолиб чиқдилар. Эҳуд уддабуронлиги, Эгасига бўлган садоқати ва юртига бўлган муҳаббати туфайли юртда саксон йил ҳакамлик қилди. Шу йиллар давомида юртда тинчлик ва осойишталик бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top