3:22

Янги жамоат 2 қисм Ҳав. 2

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир. Эсингизда бўлса, ўтган сафарги дарсда, биз ҳаворий Бутруснинг қилган ҳутбасини кўриб чиққан эдик. Ҳозир эса, ушб оятларни ўқишда давом этамиз. Эрлар, биродарлар! Сизларга улуғ отамиз Довуд ҳақида рўй-рост гапиришимга ижозат берилсин: у ҳам ўлди, ҳам кўмилди ва унинг қабри бугунгача бизда бордир.

У пайғамбар бўлгани учун билар эдики, Худо унга қасам ичиб берган ваъдаси бўйича ўз уруғидан бўлганлардан бирини Масиҳ қилиб, ўлимидан кейин тирилтириб тахтига ўтирғизади. У Масиҳнинг тирилишини олдиндан кўриб, Унинг жони ўликлар диёрига ташланмаслиги, жасади эса чиришни кўрмаслиги тўғрисида каромат қилган эди. Ана бу Исони Худо тирилтириб қўйди, биз ҳаммамиз эса бунинг гувоҳларимиз. У Худонинг қудрати билан юксалтирилгандан кейин, Ота Худонинг ваъдаси бўйича олган Муқаддас Руҳни бизга ёғиндай юборди. Ҳозир сизлар бу воқеани кўриб, эшитиб турибсизлар. Довуд ўзи осмонга чиқмаган бўлса-да, шуни айтиб кетган: „Худованд менинг Раббимга деди: Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин”.  

Шундай қилиб, бутун Исроил аҳли узил-кесил билсинки, сизлар хочга михлаган бу Исони Худо – Раб ва Масиҳ қилиб тайинлади». Бу сўзларни эшитганлар юракларига ўқ қадалгандай бўлишди, Бутрус ва бошқа ҳаворийларга: – Биродарлар, биз нима қилайлик? – дейишди. Бутрус уларга деди: – Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга чўмиб имон келтиринглар. Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар. Чунки бизнинг Раббимиз – Худованд бу ваъдани сизлар билан фарзандларингиз ва шунингдек, ҳамон узоқлардан чорламоқчи бўлган ҳамма одамзод учун берган. Бутрус бошқа кўп сўзлар билан тингловчиларни огоҳлантириб: «Бу бузуқ наслдан халос бўлинглар!» – деб ўтинар эди. Шундай қилиб, унинг сўзини чин кўнгилдан қабул қилганлар сувга чўмиб имон келтирдилар. Ўша куни уч мингга яқин жон жамоатга қўшилди.

Улар ҳаворийларнинг таълимотига, ҳамдўстликка, нон синдиришга ва тоат-ибодатларга астойдил берилиб борар эдилар. Азизлар, бугун ва ўтган сафарги Калом дарсларидан билган ҳақиқатлар устида фикр юритишингиз учун баъзи саволларни тайёрлаб қўйдим. Улар қуйидагича. Нима учун ҳаворий Бутрус Масиҳнинг қурбонлиги ҳақида одамларга тушунтиришда Довуд пайғамбар қилган башоратидан фойдаланди? Исонинг тирилиши ҳаворий Бутрус учун нимага муҳим эди? Худо нажоти ҳақида одамларга тушунтирар экан, Исонинг тирилиши нимани билдирар эди? Исо Масиҳнинг ҳаёти ва хочда қилган иши сиз учун муҳимми? Азизлар, бордию саволларга жавоб топсангиз, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Худо ҳақиқатини излашингизда Раббимиз сизга кўмакдош бўлсин. Хайр, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top