3:03

Қурбон Ҳайит 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, мана азизлар сиз билан яна соғ ва омонликда учрашиб турибмиз. Шу имконият учун Худовандга раҳмат айтамиз. Азиз биродарлар, қурбон ҳайит хақидаги мавзумизни давом эттирамиз. Ҳамма инсонлар гуноҳ қилган.

Гуноҳ бизнинг Худонинг йўли ўрнига танлаган йўлимиздир. Ҳамма инсонлар Худонинг иродасига ва Худо томонидан берилган қонунга тўлиқ итоат қилмайдилар, яъни бажара олмайдилар.

Ҳеч ким Худо ва Унинг ҳузурига мос эмас. Одам Ато жаннатдан, яъни Адан боғидан ҳайдалган вақтдан бери ҳамма одамлар Худога бўйсунишдан кўра ўз йўлларини белгилашни афзал кўрадилар. Бу бўйсунмаслик Инжилда гуноҳ деб аталади.

Инжил таълимотига кўра Худо ягонадир. Инжил гуноҳ бизни севувчи ва муқаддас Худодан ажратишни тушунтиришни давом эттиради. Худонинг муқаддаслиги гуноҳни маҳкум этади. Гуноҳни қабул қилмаслик Худонинг энг солиҳлик белгисидир.

Шунинг учун Худо ва инсоният баланд девор, яъни гуноҳ билан ажратилгандир. Бу Худодан ажратилишнинг натижаси руҳий ўлимдадир. Муқаддас китоб шундай дейди: “Гуноҳнинг эвази – ўлим.” Римликларга мактубининг 6 боби 23 ояти. Гуноҳнинг эвази ўлимдир ва бу гуноҳ муқаддас Худо ва гуноҳкор инсон ўртасида даҳшатли девор ҳосил қилади.

Лампочкага ток керак бўлганидек инсониятга ҳам Худо керак. Лампочка токсиз ўлик, жонсиз ва мақсадсиздир. Гуноҳ бизни Худодан ажратади ва бизни руҳан ўлик, жонсиз ва мақсадсиз қилади. Худонинг адолати гуноҳни ва унга боғланган барча нарсаларни ҳукм ва ҳалок қилишга йўналтиради.

Биз Худонинг хоҳишига қарши гуноҳ қилдик ва бунинг жазоси ўлимдир. Худо гуноҳкор одамни унинг тўлови тўланмагунча кечира олмайди. Рўза тутиш ёки бева-бечораларга хайр-эҳсон қилиш каби ишлар Худо назарида тўлов бўлолмайди. Ҳаттоки энг олийжаноб ишлар ҳам Худонинг муқаддаслиги ва адолатини қўлга киритолмайди.

Бизнинг энг яхши ишимиз ҳам Худонинг мукаммаллилига етолмайди ва бунинг маъноси ҳар бир одам ҳатто бизнинг энг яхшимиз ҳам гуноҳ қилганмиз ва ҳукм қилинишимиз керак. Хуллас инсоният гуноҳ қилган ва Худонинг севгисига эриша олмайди. Худонинг муқаддаслиги ва адолати гуноҳни тўловсиз кечирмайди.

Бизда бузилган Худо буйруқлари бор ва биз жазони тўлашимиз керак. Раббимиз Исо Масих эса инсониятнинг гунохларини Ўз бўйнига олиш учун ва қурбон бўлиш учун ер юзига келган эди. Азизлар, шунинг билан бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, албатта ушбу манзилимизда сизларнинг фикрларингиз битилган мактубларингизни кутиб қоламиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top