3:23

Исони Худога бағишлаш маросими (Луқо 2)

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Орадан саккиз кун ўтиб, чақалоқни суннат қилмоқ лозим бўлди. Марям ҳомиладор бўлишидан олдин фаришта унга буюрганидай, боланинг исмини Исо қўйдилар.

Мусонинг Қонунида баён этилган чилла даври тамом бўлгач, Худовандга бағишлаш учун Исони Қуддусга олиб келдилар. Чунки Худованд Қонунида: «Туғилган ҳар бир тўнғич ўғил Худовандга бағишлансин», деб битилган. Яна Худованд Қонунида айтилишича, улар «иккита мусича ёки иккита каптар палапонини» қурбон қилишга ният қилдилар. Ўша вақтда Қуддусда Шимъўн номли бир одам бор эди. У солиҳ ва диндор бўлиб, Исроилнинг тасалли топиш замонини интизор бўлиб кутар эди. Муқаддас Руҳ эса унга ёр эди. Муқаддас Руҳ унга: «Сен Худованд юборган Масиҳни кўрмагунингча, ўлмайсан», деб илҳом берган эди.  Шундай қилиб, Шимъўн Муқаддас Руҳ таъсирида маъбадга борди. Исонинг отасию онаси Илоҳий Қонунда буюрилган маросимларни ижро қилайлик, деб чақалоқни ичкари олиб кирганларида,  Шимъўн чақалоқни қучоғига босиб, Худони улуғлаб деди:

«Ҳой Эгам, Сен айтган сўзингга мувофиқ,

Қулингга энди тинч жавоб бергайсан.

Зероки ўз кўзим-ла кўролдим филҳол

Барча эллар учун ҳозирлаган нажотинг,

Турли элу халқларга илоҳий нур сочувчи,

Халқинг Исроилга эса шараф келтирувчи нажотинг».

Исонинг отаси Юсуф ва онаси У ҳақда айтилган бу сўзларга ҳайрон бўлишди. Шимъўн уларни дуо қилиб, Исонинг онаси Марямга деди: – Мана, шу ётган гўдак Исроилда кўпларнинг қулаши ҳамда юксалишига сабабчи бўлади, илоҳий синоат деб кўп қаршилик қўзғайди. Сенинг қалбингга ҳам бу тиғ санчилар, кўпларнинг қалбидаги фикр-хаёли ҳам ошкор бўлиб қолар. У ерда Ошер қабиласидан Фануилнинг қизи Анна исмли жуда кекса бир пайғамбар аёл ҳам бор эди. У ёш эр кўриб, етти йилда тул қолган эди. Саксон тўрт ёшар бева энди маъбаддан ҳеч айрилмасди, рўза тутарди, кечаю кундуз тоат-ибодат қилиб, Худо хизматида эди. Шу онда у ҳам яқинлашиб, Худовандни мадҳ этганча Қуддуснинг нажот кунига кўз тикиб юрганларнинг ҳаммасига бу бола ҳақида сўзлай бошлади.  

Юсуф билан Марям Худованд Қонунида буюрилган бутун удумларни бажо келтиргандан кейин Жалилага, ўз шаҳарлари Носирага қайтиб бордилар. Бола эса ўсиб, ҳикматга бой ва руҳан бақувват бўла борган сайин, Худонинг инояти Унда намоён бўлар эди. Азизлар, менга шуни айтнингчи, Қуддусда яшаган Шимъўн исмли одам Исо ҳақида қердан билди? Анна исмли жуда кекса пайғамбар аёл ҳам Исонинг Худо Нажоти эканини билган эди. Лекин, улар бундай хушхабарни қаердан билган? Жавобларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Раббим сизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top