2:59

Муқаддас Калом 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Хушхабар орқали Худо бизни ўз болалари сифатида қабул қилади. Хушхабар юракларимизда Муқаддас Руҳ ишлашига имкон яратади ва Унинг фаолияти орқали биз Масиҳни Нажоткор сифатида қабул қилиб, Худони Ота сифатида таниб-биламиз.

Муқаддас Руҳ бизнинг исёнкор иродамизни забт этиб, юракларимиздан Худога бўлган нафратни, ўзимиз жойлаган нафратни улоқтириб ташлайди. Исонинг шахсияти ва фаолияти Унинг табиати, яъни, Худонинг Каломи эканлигига чамбарчас боғлиқдир.

У инсон қиёфасига, танасига кирган Каломдир. Калом азалдан Худо бўлган бўлса-да, У тўлиқ инсон табиатини Ўзига олди. Шунга қарамай, Худо инсон қиёфасига кириб, инсон бўлганида, инсониятга мослашиш учун Ўз илоҳий табиатининг бир қисмини ҳам қолдирган эмас.

Илоҳий табиатга “мослаштириш” учун бирор-бир инсоний хусусиятдан ҳам воз кечгани йўқ. Исо тўлиқ Худо ва тўлиқ одам эди; лекин У бир шахс – Худо-инсон эди. Исо Масиҳда Худо бизга ҳам илоҳий, ҳам инсоний бўлган Калом орқали гапирди.

Бу нарса илоҳиёт билан шуғулланганимизда муҳим аҳамиятга эгалигини кейинчалик кўриб чиқамиз. Исо Масиҳ Ота билан бир бўлиб, У бизга Отадан келди. Уни кўриш Отани кўришдир.

Худо барча мавжуд факт, маълумот, тафсилот, далилларни яратган ва фақат У буларни талқин қила олади: мана шу Худо инсон қиёфасига кирди. Шунинг учун Исода биз мутлақ ҳақиқатга эгамиз.

Исода очиб берилган барча нарса ҳақиқатдир ва Унинг Ўзи энг олий ҳақиқат манбаидир. Исо Масиҳ биз билан Ўзининг инсоний табиати орқали, инсонлиги орқали алоқа қилади.

У инсоният тарихида 1-асрда Фаластинда яҳудий сифатида яшади. У 1-асрлик Яҳудий каби гапириб, юриш-туриши ҳам улар каби эди; шунинг учун Унинг фикрлаши ҳам шундай бўлган дейишимиз мумкин. У ҳақиқий ҳамда тўлиқ инсон эди.

У бошқа инсонлар каби инсоний ҳис-туйғуларни, азоб-уқубатни ва васвасаларни бошидан кечирди. Лекин бошқалардан Унинг муҳим фарқли томони шунда эдики, Унда илк гуноҳнинг таъсири йўқ эди ва У ҳеч ҳам гуноҳ қилмади.

Шунинг учун Ўзининг инсонлигида У ҳақиқатдан ҳам Худонинг азиз Ўғли эди; У ҳаётининг ҳар бир соҳасини Ота Худо билан мукаммал муносабатда яшади. Биз инсонларга, ҳатто ўзгарган табиатимизда ҳам Исо қандай қилиб тўлиқ Худо ва тўлиқ инсон бўлиши мумкинлигини билиш имконсиздир. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна дастурларимизда учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top