3:18

Яҳёнинг ўртага чиқиши (Луқо 3)

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Ўша вақтда саҳрода яшаётган Закариёнинг ўғли Яҳёга Худо каломи келди. Яҳё Ўрдун дарёси атрофидаги бутун юртларни кеза бошлади, халқни тавба-тазарру қилишга ва гуноҳлари кечирилиши учун сувга чўмиб имон келтиришга чорлади. Бу воқеа худди Ишаъё пайғамбарнинг китобида битилган оятга тўғри келади:

«Мана, чўлда нидо янграмоқда:

Худованд йўлини тайёрлангиз,

Равон айлангиз сўқмоқларин! – дея.

Неки сой бор, тўлажак лим-лим,

Ҳар тоғу тош чўкажак бир қур.

Қинғир-қийшиқ йўллар ростланиб,

Паст-баландликлар текис бўлур,

Ҳар бир башар Худо нажотин кўрур».

Яҳё ўз ҳузурида сувга чўмиб имон келтириш учун келаётган халқ оммасига хитоб қилди: – Ҳой илонлар зоти-ей! Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочишни сизларга ким уқтирди? Бундан буён тавба қилганингизга яраша самара беринглар! Ўзингизча: Отамиз Иброҳим, деб ўйлаб ўтирманглар. Мен сизларга: Худо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир, деяпман. Ҳозирдан дарахтлар илдизида болта ётибди-ку. Энди яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб оловга ташланади. Халойиқ Яҳёдан сўради: – Ундай бўлса, биз нима қилишимиз керак?

У жавоб бериб деди: – Кимнинг иккита уст-боши бўлса, бирини муҳтожларга берсин. Кимнинг озиқ-овқати бўлса, у ҳам шундай қилсин.  Солиқчилардан баъзилари ҳам сувда имон келтириш учун келиб, Яҳёдан: – Устоз, биз нима қилишимиз керак? – деб сўрашди.  Яҳё: – Сизларга буюрилганидан ортиғини талаб қилманглар, – деб жавоб берди. Баъзи бир аскарлар ҳам ундан: – Хўш, бизлар нима қилишимиз керак? – деб сўрадилар. Яҳё уларга: – Ҳеч талончилик қилманглар, ҳеч кимнинг ҳақини еманглар, ўз маошингиз билан қаноатланиб юринглар, – деди.

Халойиқ умидвор бўлиб, Яҳё ҳақида: «Бу Масиҳ эмасмикин?» – деб кўнгилдан ўтказиб турар эди. Яҳё эса ҳаммага жавобан деди: – Мен сизларни сувгагина чўмдириб юрибман. Лекин бундан сўнг мендан қудратли Киши келмоқда, мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оташга чўмдиради. Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди, У Ўз хирмонини шопириб ташлайди: буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.  Яҳё яна кўп нарсалар хусусида халойиққа насиҳат қилиб, Хушхабарни баён этар эди. Азиз тингловчи, Яҳё пайғамбар “мендан қудратли Киши келмоқда” деб айтганда кимни назарда тутди? “Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман” деб Яҳё пайғамбар нимани назарда тутди? Ушбу саволлар устида фикр юритасиз деган умиддаман. Бордию жавоблар билан бўлишиш истагида бўлсангиз, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтида хабар қолдиринг. Худо ҳақиқатини излашингизда Раббим сизга мададкор бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top