3:39

Раббимизнинг хаётини ўрганамиз 6

MP3

Матто баён этган Хушхабарнинг юнон тилидаги матнининг дастлабки ўн саккиз оятида Исо “Христос” деб аталган, бу сўз иброний тилидаги “Масиҳ”, яъни “бошига мой суртилган” ўзбекча айтадиган бўлсак “фотиҳаланган” сўзининг юнон тилига таржимасидир. Матто баён этган Хушхабардаги Исонинг насабномаси Иброҳимдан бошланади. У Худо Исроил билан биринчи бор аҳд тузганида У орқали Исроилга абадий фотиҳа ваъда қилган Зот эди. Исо –бутун дунёнинг Нажоткори ва Исроилнинг Ҳалоскоридир. Матто Исони “Довуд ўғли” деб атайди.

Хатто айрим оятларда у “подшоҳ Довуд” иборасини икки марта қайтаради. Довуднинг вориси Сулаймон орқали давом этган шоҳона сулоласини Матто ёзиб қолдирган. Луқо ёзиб қолдирган насабномада ҳам Довуднинг исми эслатиб ўтилади. Юсуф Исонинг ер юзидаги отаси деб ҳисобланар эди, бироқ Исо Юсуфдан туғилган эмас, Муқаддас Руҳдан дунёга келган эди. Бу ҳақда Исонинг Янги Аҳдда берилган иккала насабномасида ва фаришта Юсуфга Марянинг “вужудидаги ҳомила Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган” деб айтган сўзлари ёзиб қолдирилган айниқса Матто 1:20да алоҳида қайд этилган.

Матто баён этган Хушхабардаги Исонинг насабномасида муаллиф Исонинг онаси Марямнинг эри бўлган деб ёзади, Матто 1:16. Бу Юсуфнинг Нажоткорнинг отаси бўлмаганини очиқ кўрсатади. Кейинроқ эса шу бобнинг 23 оятида Матто Исонинг Худодан келганини таърифлайди. Луқо баён этган Муқаддас Хушхабардаги Исонинг насабномасининг бошида тўғридан-тўғри: “У Юсуфнинг ўғли ҳисобланар эди. Юсуф эса – Эли ўғли” деб ёзилган. Эли Марямнинг отаси ва бу орқали Исонинг бобоси бўлган деб ҳисоблайдилар. Хар бир киши доимо Раббимизнинг хаётини ўрганиш билан қизиқиши керак деб ўйлаймиз.

Фақат ҳақиқий жонбозлик ва тиришқоқлик бизнинг нажот топишимиз учун Ўзининг ҳаётини қурбонга берган Зот ҳақида кўпроқ билишга ундаши мумкин. Исо ҳаётининг дастлабки ўттиз йили ҳақида кам нарса биламиз. Унинг таваллуди, хизматга бағишланиши ва маъбадга келиши ўша даврда хам мухим ўрин эгаллайди.

Худо Исонинг таваллуди ҳақидаги хабарни бу воқеанинг содир бўлишидан олдин маълум бир табақадаги одамларга хабар қилган бўлсада, дунё тарихидаги бу энг улуғ воқеа дунёнинг алоҳида эътиборини жалб қилмади. Исонинг таваллуди тарихини тенги йўқ сўз устаси Луқо ҳикоя қилиб берган.

Исо Рим империясининг қайта қурувчиси, Рим Қайсари Август даврида дунёга келди. Август уч марта аҳолини руйҳатдан ўтказган. Исо Масиҳ Яҳудияда Римга асос солинганидан кейинги 750 йилда ўтказилган иккинчи марта аҳолини рўйхатдан ўтказиш вақтида туғилди. Августнинг ҳурматига сазовор бўлган яхудийлар ўзларининг одатларига кўра рўйхатдан ўтишга рухсат олган эдилар. Мана шу сабабли Юсуф билан Марям рўйхатдан ўтиш учун Байт-Лаҳмга бордилар. Бу саёҳат жуда машаққатли бўлди; уларнинг пиёда юришларига тўғри келди; Марямнинг эса вақт-соати яқин эди. Бундан ташқари, улар Байт-Лаҳмга етиб келганларида биронта меҳмонхонада бўш жой йўқ эди, чунки улар бошқалардан кечроқ келган эдилар. Лекин Худованд улар хақида доимо қайғурган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top