3:24

Одамзоднинг муаммоси

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Худонинг Нури қалбимизга кирганида, қилиб қўйган гуноҳларимиз учун биз қийналамиз. қилган гуноҳларимиз қанчалик ёмон эканлигини, ифлос эканлигини билгандан кейин, уларнинг кечирилишини сўраб Худога ёлворамиз. Бироқ кечирим олгандан кейин, гуноҳ ҳали ҳам баданимизда амал қилаётганлигига гувоҳ бўламиз. Гуноҳ ҳали ҳам ичимизда яшаётганлиги бизни яна қийнашга бошлайди. Баъзи имонлиларга, уларнинг баданининг ўзи гуноҳкор эканлиги ҳам анча кеч етиб боради. муаммо- гуноҳ қилиб қўяётганлигимизда ҳам эмас, муаммо- бизнинг ўзимизда — бизнинг бутун табиатимиз гуноҳкор. Гуноҳ қилишга мойиллик менинг ич-ичимга сингиб кетган. Мен Худодан кечирим сўрайман, кечирим оламан ҳам, лекин кейин яна гуноҳ қиламан. Худонинг инояти-кечиримига эгаман, лекин менга бу ҳали етарли эмас. Мен гуноҳнинг кучидан озод бўлишим керак.

Мен қилган ишларимга кечирим олишга муҳтожман, лекин шу билан биргаликда мен ўзимнинг кимлигимдан озод бўлишга ҳам жуда-жуда муҳтожман. Худонинг Муқаддас Каломидан жой олган Римликлар мактубининг биринчи саккизта бобида нажотнинг икки томони ёритилган: биринчидан, Худо бизларнинг гуноҳларимизни кечириши, иккинчидан гуноҳ ҳокимиятидан озод бўлиш йўли. Мактубнинг биринчи бешта боби, инсонларнинг гуноҳга — ҳар хил жуда кўп гуноҳларга ботганлиги, Масиҳ воситасида эса гуноҳларнинг кечирилиши ҳақида ёзилган. Олтинчи бобдан бошлаб, бизларнинг Масиҳ билан бирга хочга “михланганлигимиз” ҳақида сўз кетади. Мактубнинг биринчи қисмида Раббимиз Исо Масиҳнинг “қони” бизнинг гуноҳларимизни кечириш учун тўкилгани ҳақида ёзилган. Мактубнинг иккинчи қисми эса Худо амалга оширган, Раббимизнинг “Хочи” орқали бажарилган иш ҳақида, яъни бизларнинг Раббимиз билан Унинг ўлимида, кўмилишида ва қайта тирилишида бирлашганимиз ҳақидадир.

Кейинроқ биз кўрамизки, қон биз қилган ёмон ишларни, Хоч эса бизнинг ёмон табиатимизни бартараф қилиш учун берилган. Бу ҳақда мактубнинг кейинги бобларида ўқиймиз. Худонинг кўзи олдида бизларнинг гуноҳларимиз ювилиши учун Раббимиз Исо Масиҳнинг азиз қони жуда муҳим роль ўйнади. Шу мактубнинг 3чи боб 23чи оятда ёзилишича “ҳамма гуноҳ қилган”. Давом этар эканмиз, бешинчи бобдаги саккизинчи оятда эса “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир. Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ғазабидан қутилишимиз янада аниқроқдир.” (Рим.5:8-9) деб ёзилган. Учинчи бобдаги 24чи ва 25чи оятларда эса, “Лекин Худо инояти билан, Исо Масиҳнинг қони эвазига гуноҳкорлар текин оқланадилар. Масиҳ биз учун қонини тўкканига ишонган кишининг гуноҳлари ювилсин, деб Худо Масиҳни қурбонликка бағишлади ва шу йўсинда Ўзининг адолатли ҳукмини очиқ намоён қилди.” (Рим.3:24,25). Азизлар, ушбу қон ва гуноҳ мавзусида келаси сафар албатта давом эттирамиз. Бордию сизда ҳам ушбу мавзуга оид хикоялариингиз ёки маълумотларга эга бўлсангиз dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Хайир азизлар, Раббимизнинг чексиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top