Narrator 1 Ассалому алайкум. Биз сизлар билан итоаткорлик ҳақида жуда кўп бора суҳбатлашганмиз. Итоаткорлик – Худо баракатига эшик очиши сизу бизга сир эмас. Бироқ бугун биз итоаткорликнинг бошқа бир кўриниши ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик. Бу – ўз нутқига эътибор қилиш ҳақида бўлади. Худованд барча мавжудотни Ўз каломи орқали яратди. Унинг ташқи кўриниши, Унга ўхшаб яратилганлигимиз ва Унинг Руҳи қалбимизда яшаётганлиги учун биз ҳам атрофимиздаги нарсаларни сўзимиз билан яратишимиз мумкин. Ўз ҳақимизда ёки ўзимизнинг вазиятларимиз ҳақида доимо ёмон сўзлар айтсак, биз ҳеч қачон ҳаётимизни яхши томонга – ўзимиз айтаётган сўзларнинг тескарисига ўзгартира олмаймиз.
Narrator 2 Доимо: «Мен омадсизман», «Мен жирканчман»; «Менинг қўлимдан ҳеч нима келмайди»; «Мен ҳеч кимга керак эмасман» деб айтадиган одамлар Муқаддас Руҳнинг «Ўлим ҳам ҳаёт ҳам тилнинг ҳукмидадир» (Ҳикм 18:21) деган сўзларини эшитмаган бўлсалар керак. Кишилар ўзлари овоз чиқариб ёки ҳаёлда айтаётган сўзларига эътибор бериб ўзларини ўзлари ўлимга ва бахтсизликка маҳкум қилаётганликларини билмайдилар. Бугунги суҳбатимиз нутқ борасидаги итоаткорлик бўлгани учун ҳам нутқида камчилиги борларнинг ҳолати ҳақида суҳбатлашамиз. Кўпчилик нутқидаги камчиликдан ҳижолат бўлади. Шу сабаб ўзларини тўлақонли инсон, деб ҳисоблай олмайдилар. Бу нарса болаликларидан ўзларини паст олишга, ҳаммадан тортинишга сабаб бўлган. Нутқида камчилиги бор инсонлар «Мен ҳеч қачон равон сўзлай олмайман», — деб ўкинишади.
Narrator 1 Баъзилар эса нутқида камчилик бўлмаса ҳам, керак пайтда керакли сўзларни топиб ишлата олмасликларидан, бемаврид сўзланган сўзлардан ҳижолат бўладилар. Буни ҳам нутқимиздаги камчилик сирасига киритсак бўлади. Мабодо сизда ҳам шундай камчилик бўлса ҳеч қачон ўзингизга-ўзингиз ҳукм чиқарманг. Агар «Ҳеч қачон равон ва чиройли сўзлай ол1 майман», — деган фикрга борсак, ўзимиз ҳақимизда ёлғон гапириб, нутқимизни ўлимга маҳкум қилаётган бўламиз. Бизга кўринган камчилик ҳақиқат бўлиб кўринса-да, Худованд бу ҳақида бошқача фикрлайди. Худованд Ишаё пайғамбар орқали шундай деган эди: «…дудуқ одамнинг тили тўла-тўкис бўлади» (Ишаё 32:4). «Оғзингизга сўзларимни солганман, сизларни қўлларим соясига яширганман…»(Ишаё 51:16).
Narrator 2 Худованднинг каломи бизга ўзимиз айтаётган ёлғонлардан бутунлай тескарисини айтади. У бизга тил берган экан, равонлигини ҳам Ўзи таъминлайди. У бизга сўзлашиш қобилиятини берган экан, сўзларни топиб, ўз ўрнида ишлатишимизга ҳам ёрдам беради. Худо Каломида бу ҳақида яна шундай сўзлар бор: «Эгам Раббий менга доно тил берди, токи мени толиққанларга сўз билан мадад берсин дея…» (Ишаё 50:4). Агар сизнинг ҳаёлингизда яна ўша сиз ўрганган ёлғонлар авж олса, Худованднинг Каломларини ёдингизга олинг. Онгли равишда ўз нутқингиздаги барча салбий ифодаларни олиб ташланг. «Мен омадсизман» деманг, «Худованд менинг омадим» денг. «Менда умид йўқ» деманг, «Худованд менинг умидим» деб айтинг.