3:45

Руҳий ғалаба 307

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, Янги Аҳд китобини ўқиганимизда шуни гувоҳи бўламиз-ки, ёвуз дунёвий кучларнинг Ҳазрати Исога қаршилиги очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатишидан бошланади. Хушхабарни ўрганишни бошлаганимизда, биз чўлдаги қирқ кунлик васваса пайтида иблисга қаршилик кўрсатган Раббимиз Исо Масиҳни кўрамиз.

Ушбу оятни Муқаддас Каломнинг Луқо Хушхабар китобининг 4 бобидан ўқиб кўришингиз мумкин. Душман билан бўлган бу биринчи курашда, ҳатто айтишимиз мумкин-ки, кўп жиҳатдан ҳал қилувчи курашда Раббимиз ғолиб чиққандан сўнг, Ҳазрати Исо Масиҳ одамлар учун ўз хизматини бошлаган эди. Маркдан Хушхабарнинг биринчи бобида биз жинларнинг қандай қилиб ибодатхонада Исо Масиҳ хизматини тўхтатишга уринганликларини ҳам кўришимиз мумкин. Исо Масиҳ ёвуз, қўрқоқ, нопок руҳларни дарҳол бўйсундиради ва ҳайдаб чиқаради. Марк Хушхабар китобининг1 боби 21 ва 26 оятлари.

Шу бобнинг ўзида Исо Масиҳнинг жинларга қаршилик кўрсатгани ва кечгача уларни ҳайдаб чиқаргани ҳақида ҳам гапирилади. Азизлар, бу ҳақида эса Марк Хушхабар китобининг 1 боби 9 оятидан 34 оятигача бўлган жойлардан ўқиб олишингиз мумкин. Жинларни ҳайдаб чиқаргач, кейинги кун эрталаб Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг хизмат сафарига чиқади. У шаҳарма-шаҳар юриб, ибодатхоналарга боради. Маркнинг айтишига қараганда, Исо Масиҳ бу шаҳарларда икки томонлама хизматни амалга оширади.

У “воизлик қилар ва жинларни қувиб чиқарар эди”-деб ёзади Марк Хушхабар китобининг 1 боби 39 оятида. Бу аслини олганда руҳий жанг уруши эди! Исо Масиҳ хизматининг биринчи даражали мақсади — шайтон ва унинг жинлари устидан ғалаба қозонишдан иборат бўлган. Ердаги хизмати давомида Ҳазрати Исо ёвуз кучларни ҳамиша жангга чорлаган ва ҳар доим уларни енгиб чиққан. Бу нарса ердаги ҳаёти давомида Раббимиз Исо билан ёвуз руҳлар ўртасидаги шиддатли курашни ва Раббимиз ёвуз руҳларни қувиб чиқариш учун Ўз халқига ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини нима сабабдан ваъда қилганлигини тушунтириб беради.Матто Хушхабар китоби 10 боб 7 ҳамда 8 оятлари.

Ҳазрати Исонинг ёвуз руҳлар билан тўқнашувлари ҳақида Хушхабарнинг кўп жойларида гапирилади. Бу мисолларнинг кўпчилигида жинга чалинганлик оқибатида одамларнинг кўплаб касалликларга дучор бўлганликларини кўришимиз мумкин. Раббимиз Исо Масиҳ эса айнан руҳий жанг қилиб шайтон ва унинг малайларини енгиш учун ерга келган эди. Исо Масиҳ ушбу хизматини олий даражада амалга оширди ва шу билан бирга биз масиҳийларга ҳам ушбу инъомни берди. Азиз биродарлар, Раббимиз огоҳлантирганидек, доимо руҳий жангга тайёр бўлайлик. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top