2:53

Бола уйқусида гапирса…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Айрим болалар ухлаганларида кечаси билан гапириб чиқишади, баъзан кулишади, баъзан йиғлашади, гоҳида кимлар биландир уришиб чиқишади. Бунинг сабаби нимада? Олимлар бола тушида гапириб чиқиш сабабларини ўрганиб чиқиб, бу ҳолат юзасидан қуйидаги назарияларни илгари суришди.

Биринчи тахмин, бола кундузи стресс ҳолатни бошидан ўтказса, кечаси тушида гапириб чиқади. Бунда фарзандингиз кун давомида жуда кучли ҳиссий зўриқишни бошидан кечирган бўлади. Дилбандингиз ухлаганида гапираётган бўлса, уни бир ҳафта ёки бир ой давомида кузатинг. Ëдингизда бўлсин, болаларнинг асаб тизими такомиллашмаганлиги боис, катталарга нисбатан ташқи муҳит ўзгаришларга жуда чидамсиз бўлишади.

Narrator 2 Оналар бундай пайтда фарзандларига ёрдам бериши керак. Болангизга тинчлантирувчи гиёҳ ва дамламаларни ичиришга шошилманг. Седатив, яъни тинчлантирувчи воситалар бир марта эмас, шифокор тавсияси билан даволаш курси қабул қилинсагина фойда бериши мумкин. Агарда болангиз тушида гапириб чиқса ҳам бошқа вазиятларда асабийлашмаса, бақирмаса хавотирланишингизга ҳожат йўқ. Хонасини шамоллатинг, болангизга кечгача телевизор кўришга рухсат берманг. Мабодо фарзандингиз кундузи ҳам ўта асабий бўлса, уни албатта шифокорга кўрсатинг.

Иккинчи тахминларга кўра, бола уйқусида гапирса, бу ҳолат юзаки уйқудан чуқур уйқуга ўтиш даврини билдиради. Агар фарзандингиз уйқусираб чала-чулпа гапирса, сўнг чуқур уйқуга кетса, бу ҳолат қўрқинчли эмас. Бундай вазиятга бола ўзини ўзи аллалаб ухлатади, деган изоҳни бериш мумкин.

Narrator 1 Ҳар кун эркатойингизга ётишдан олдин яхшилик билан якунланадиган эртаклар айтиб берсангиз ёки аллалаб ухлатсангиз, бола тинч ухлайди. Учинчи тахмин шундай, бу ҳолат гўдак ёшидаги энди гапиришни ўрганаётган барча болаларга тегишли. Кичкинтойингиз ухлаганда гапларни бўлиб, фақат айрим сўз ёки жумлаларни айтса, демак, у кундузи ўрганган янги луғат бойлигини «такрорлаяпти». Олимларнинг айтишича, айрим болалар илк сўзларни биринчи марта ухлаганларида айтишади, сўнг уйғоқ ҳолатида уларни қўллай бошлашади. Бундай пайтда ота-оналар фақат хурсанд бўлишлари керак. Фарзандингиз улғайиб, янги кўникмаларга эга бўлмоқда. Тўртинчи тахмин. Боланинг уйқуда гапириши асаб тизими касалликларининг бир кўриниши бўлиши мумкин.

Narrator 2 Бундай ҳолатда бола ухлаган пайтида гапирса, юзи қизаради, пешонасини тер қоплайди, сўлаги оқади, тишларини ғижирлатади, бақиради, нафас қисиш ҳуружини бошидан кечиради, алаҳсирайди. Булардан ташқари, юриб ҳам чиқади. Бундай ҳолларда фарзандингизни албатта шифокорга кўрсатинг. Болангизни кузатиб, қуйидагиларга эътибор беринг.

уйқусида гапирган чоғида битта-иккита сўзни ёки тўлиқ бирон бир матнни айтишига;

уйқусида гапирганда фақат битта мавзуга тўхталишига;

унинг гаплари аниқ ва тушунарлими ёки аксинчалигига;

Бу натижалар шифокорга асқотиши мумкин. Фарзандингизнинг соғлиғига беэътибор бўлманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top