3:05

Оилада бола тарбияси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Худованд илк инсонларни оила қилиб яратган пайтданоқ, уларни муҳаббат ва иноят билан мустаҳкамлади. Бугун оила жамиятнинг бир бўлаги. Шундай экан, инсон шахсини шакллантириш оиладан бошланади. Ҳар бир ота-она ўз фарзандларини тарбиялаш борасидаги бурч ва масъулиятларини чуқур англашларига боғлиқдир. Бундан ташқари нормал оилавий муҳит, ота-онанинг обрўси, тўғри кундалик режа, боланинг китоб ўқишига, меҳнат қилишига ўз вақтида жалб қилишлари ҳам муҳим муваффақият гаровидир.     

    Оилада ота ёки онанинг йўқлиги ёки кетиб қолиши тарбияга жуда катта зарар кўрсатади. Уларнинг болага берадиган тарбиявий таъсири кучи йўқолади. Оила тарбиясидаги мувозанат бузилади.

Narrator 2 Бундай шароитда бола қалби қаттиқ  жараҳотланади. У тажанг, сержаҳл, қўпол, дағал бўлиб қолади, катталарга ишонмай қўяди. Ўқиши ҳам пасайиб кетади.   Шунга қарамай отаонага эга бўлган болалар ҳам баъзан ўзларини ёмон тутишлари оилада болага етарли муҳаббат берилмаганидандир.

Оила тарбиясидаги яна бир муаммолардан бири ёлғиз фарзандни тарбиялашдир. Бундай шароитда бола фақат катталар даврасида бўлади. Ўзига яқин ёшдаги болалар билан муомала қилиш имконияти бўлмайди. Оилада кўп бола бўлса, улар бир-бирини тарбиялайди. Бундан ташқари оиладаги келишмовчиликлар, ота-оналар билан болалар ўртасидаги тенгсизликка асосланган муносабатлар, айрим ота-оналарнинг маданият ва маълумотининг нисбатан паст савияда эканлиги тарбияга халақит беради, оилавий муҳитда қарама-қаршиликлар, ўзаро келишмовчиликларни вужудга келтиради. 

Narrator 1 Оила тарбиясида уйдаги омилларга диққатини қаратмоқ лозим. Жумладан, оилада руҳий хотиржамлик, самимийлик муносабатлари шаклланган бўлиши, ота-она обрўси  юқори бўлиши, болаларга талаб қўйишда оиладаги катталар ўртасидаги бирликни сақланиши, бола шахсини меҳнатда тарбиялашга алоҳида эътибор бериш, болани севиш ва иззатини жойига қўйиш болага қалб ҳотиржамлигини беради.

Бола катта бўлар экан оилада қатъий режим ва кун тартибини ўрганиш, боланинг ёши ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш, боладаги ўзгаришларни кузатиб бориш, боладаги мустақилликка интилишни ва ташаббускорлик сифатларини қўллаб-қувватлаш орқали улар келажакда қалби муҳаббатга тўла руҳан етук инсонларга айланадилар.   Оила тарбиясида ота-она обрўси муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир. Бу обрўни эса ибратли ҳулқи, аҳлоқи, интизоми, камтарлиги, ишбилармонлиги билан қўлга киритадилар.

Narrator 2 Оила деб аталмиш аравани тортиб бораётган эр ва хотиннинг бир-бирига елкадош бўлишини, ўзаро одобларини, бир-бирига бўлган меҳрибонликларини кўрган фарзандлар улардан ўрнак оладилар ва уларга ўхшашга ҳаракат  қиладилар. Чунки фарзанд айтган насиҳатингизни эсидан чиқариши мумкин, аммо кўрганини ҳеч қачон эсидан чиқармайди. Оилада ота-оналарнинг кузатувчанлиги, сезгирлиги, ҳозиржавоблиги муҳим аҳамиятга эгадир. Бунинг учун энг аввало уларнинг қанчалик даражада зукко, билимли ҳамда маданиятли бўлишлари зарур. Тарбия жараёни зерикарли, қуруқ ҳақиқатгўйликдан иборат бўлиб қолмаслиги лозим.  Бундай соҳталикни болалар дарров сезадилар. Оилада бола мажбуриятлари, отанинг фарзанд тарбиясидаги ўрни ҳақида билишни истасангиз, бизнинг сайтимизда меҳмон бўлинг, асло афсусланмайсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top