2:38

Худонинг қудрати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сизнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган гувоҳлигимиз орқали сиз имонлилар ҳаётидаги Худонинг қудрати ҳақида билиб оласиз. Бир уй бекаси гувоҳлигини шундай бошлайди:

«Кунларнинг бирида кечки пайт бир яшар ўғлимга йўтал дори олиш учун дорихонага йўл олдим. Уйда болани эрим билан қолдириб, дорихона ёпилишидан олдин улгуриш учун тез чопиб кетдим. Одатда ҳар доим машиналар билан тўла бўладиган тўхташ жойида фақат иккитагина машина бор эди. Керак нарсани тезда сотиб олиб дорихонадан югуриб чиқдим. Бу пайда дорихонада аллақачон чироқларни ўчиришган эди. Тўхташ жойида фақат менинг машинам қолганди.

Narrator 2 Мен ёлғизликда то машинамнинг олдига боргунча ўзимни сал ноқулай ҳис қилдим. Йўлнинг учдан бир қисмини босиб ўтганимда қоронғу бино деворида велосипед минган эркак шарпаси кўринди. Велосипед мени ҳотиржам қилса ҳам, қадамимни тезлаштирдим. Қўлимда машина калитини маҳкам ушлаганимда ибодат қила бошладим. «Исо, менга ёрдам бер! Раббий, мени ҳимоя қил!» — зудлик билан олдинга интилиб Худога илтижо қилардим. Ғилдираклари овоз чиқараётган велосипед ҳам мен томон тобора яқинлашарди. Машинам олдига деярли етиб келганимда велосипеддан кимдир сакраб тушди ва мени орқамдан қучоқлаб олди.

Narrator 1 Ўзимни асраш инстинктим менга ғайриоддий бир куч ато қилди ва ўзимни қутқаришнинг ягона йўлига жон-жаҳдим билан ёпишдим. «Исо Масиҳ номи билан айтаман, менга қўлингни теккизма, бўлмаса ўласан!» — дедим шундай бир қатъият билан мен. Бу ҳодисага қадар, ундан кейин ҳам бундай гапирганимни эслай олмайман. Мени ҳаммадан ҳам лол қолдирган нарса, мен қўрқиб кетган қурбон сифатида эмас, балки ҳозирги аҳволнинг хўжайини сифатида буйруқона оҳангда гапирдим, яъни қўрққан олдин мушт кўтарар бўлди. Менга ҳужум қилган одам 19-20 ёшли ёш йигит экан, аммо у анча кучли ва бақувват бўлиб, менга бемалол бас кела оларди. У ҳам менга қараганида, юзидаги ғазабли ифода саросимага айланганини пайқадим. Мен унга тик қарадим, танамдаги ҳар бир мушак таранглашди, аммо «қилт» этмасдим.

Narrator 2 «Агар менга қўлингни текизсанг, Ўша бизни кузатиб туради, сен кетишингга имкон бермайди», — дедим мен ва унинг кўзларидан кўзимни узмаган ҳолда калитни бурадим. Мен машинага ўтириб ўт олдираётганимда ҳам, эшикни ёпиб машинани ҳайдаб кетаётганимда ҳам йигит қимир этмасдан турарди.

«Раббим, Сенга раҳмат! Раҳмат Худойим» — дея такрорлардим. Хавфсизлик тасмасини тақар эканман қўлларим қалтирарди. Бутун вужудим қалтирар, иккита нарсага ҳайрон эдим: биринчидан, шундай катта тўхташ жойида бир ўзим жиноятчи олдида мутлақо ҳимоясиз бўлиб қолганимга; иккинчидан, жиноятчини Худо берган куч билан тўхтатиб қола олганимга. Мен бўлиб ўтган воқеага сира ҳам ишонгим келмасди. Албатта ўшандан бери мен бир марта ҳам Худони синаб кўришга ҳаракат қилмадим»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top