Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бугун эътиборингизга бир аёлнинг қилган ишидан нақадар пушаймон бўлгани ва Худонинг марҳамати ҳақидаги гувоҳликни ҳавола қилмоқчимиз. Бугунги кунда жуда кўп аёллар каръера, худбинлик ва бошқа сабаблар туфайли ҳомилаларини олдириб ташламоқдалар. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам худди шундай йўл тутганлардан биридир. Келинг, унинг гувоҳлигини эшитиб кўрамиз.
«Мен бундан 5 йил олдин Худо ва Исо Масиҳ ҳақида эшитмаган эдим. Худо Исо Масиҳ орқали бизларга гуноҳ ботқоғидан қутилиш имконини берганини билгач, ҳаётим ўзгарди. Ўша пайтларда мен йигирма ёшдан ошган эдим. Ота-онам ёш турмушга беришгани учун ҳали болали бўлишни истамасдим. Бироқ кўп ўтмай ҳомиладор бўлдим. Тўққиз ойлик қийинчиликлардан сўнг қизли бўлдик.
Narrator 2 Кейин эса яқин ўртада бошқа туғмасликка қарор қилдим. Болам бир ёшдан ошгач, ҳомиладор эканлигимни пайқаб қолдим. Ҳеч кимга айтмай бориб ҳомиламни олдириб келдим. Ҳеч ким ҳеч нарса сезмади. Икки йил ўтиб, яна бир ҳомиламни олдирдим. Ҳар сафар ҳомиламни олдириш, даҳшатли жисмоний ва руҳий ҳолат бўлди. Ўша пайтда мен пушаймонликдан кўра руҳий енгилликни сезардим. Қилмишимнинг асл маъносини эса ҳаётимда Худони таниб-билганимдан кейингина англадим. Эрим узоқ вақтдан бери ҳомиладор бўлмаётганим ҳақида гапирарди. Кейин эса болали бўлишга астойдил қарор қилди. Мен ҳам унинг фикрига қўшилдим. Аммо бир муаммога дуч келдик: вақт ўтиб борарди, менинг бўйимда бўлмас эди. Олдинлари мен жуда осон ҳомиладор бўлиб қолардим, энди эса қилмишларим учун олаётган жазо бўлса керак, деб ўйладим.
Narrator 1 Бу хабарни эшитган эрим қаттиқ сиқилди. Мен ҳам қилган айбимнинг оғирлигидан қийналиб кетдим. «Худойим, мен икки марта эримга айтмай танамда янги бошланаётган ҳаётни нобуд қилганимдан сўнг яна фарзанд сўрашга лойиқ эмаслигимни биламан, — деб ялиндим. – Тўғри, мен ўғилсиз ўтишга лойиқман, аммо Сендан ўтиниб сўрайман, мендан марҳаматингни аяма, туғишимга имкон бер». Шундан сўнг эрим олдида қилган ишларимга иқрор бўлдим. У узоқ вақт мен билан гаплашмай юрди. Кейин эса бу ҳақида биргаликда сўрай бошладик. Худованд бизнинг ибодатимизга жавоб қилди, болаларимнинг туғилиши Худонинг менга нисбатан марҳаматининг ва илтифотининг буюк намойиши бўлди. У менга айнан ўзим лойиқ бўлмаган нарсани инъом қилди.
Narrator 2 Худованд марҳаматини Ўзининг Шоҳлигида яшайдиганга ҳадя қилади, Унинг Шоҳлигида — Ўзида яшашга рухсат беради. Мен Худонинг марҳамати, инояти ҳақида олдинроқ эшитганимда эди, икки жажжи ҳаётнинг завол топишига сабабчи бўлмасдим. Мен ҳали ҳам Худонинг марҳаматларига нолойиқ эканимни биламан. Аммо шунга хурсандман-ки, Худованд мендан бунга лойиқ бўлишни талаб этмайди. Бор-йўғи Унга итоат этишимни, Унинг йўлидан юришимни истайди ҳолос. Бу менинг қўлимдан келади. Ҳозир аёллар орасида ҳомилани олдиришга қарши турибман. Аборт қилдирмоқчи бўлган аёллар билан бажонудил суҳбатлашаман. Уларни бу аҳдларидан қайтаришга ҳаракат қиламан. Бу борада яна Худованд менга ёрдам беради.»