3:29

Худо менга куч беради

MP3

Англия 1555 йил. Роуленд Тейлор ҳақидаги гувоҳлик. «Роуленд борма»- деб қисташди дўстлари. «Сен ўз вазифангни бажардинг. Ҳақиқат ҳақида гувоҳлик бердинг. Ахир Каломда: сизларни қувғин қилсалар, бошқа шаҳарга қочиб боринглар, деб ёзилган-ку. Сен Масиҳ жамоатига яна керак бўласан. Ўзингни сақла.» Тейлор эса: «Худованд Ўз жамоатини ташлаб қўймайди. Ўз халқига таълим бериш ва ҳақиқатни ўргатиш учун ўқитувчилар ва кучли имонлиларни беради.» «Менга келсак, Худо менга ҳозиргидек ажойиб хизмат бермаган. Худо Ўзининг марҳамати билан мени шу ишга чорлаяпти. Шунинг учун сизлардан ҳам бошқа биродарларимдан ҳам илтимос қиламан, мен учун дуо қилинглар. Биламан Худо менга куч ва Ўзининг Муқаддас Руҳини беради.»

1500 йилнинг ўрталарида Муқаддас Китоб инглиз тилига таржима қилинди. Англиянинг Ҳедлей шаҳарчаси аҳолиси биринчилардан бўлиб, Муқаддас Каломдаги ҳақиқатларга кўра ҳаёт кечира бошлашди. Бироқ шоҳ Едвард ўлгач, бутпарастлар Муқаддас Каломни ва унга ишонадиганларни таъқиб қила бошлашди. Улар халқни яна аввалгидек бутга сиғинишга ундай бошладилар. Шаҳардаги имонлиларнинг оқсоқоли бўлган Тейлорни эса ҳукм қилиш учун Лорд Канселорнинг олдига олиб боришди. Тейлор ботирлик билан: «Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман. Ёшим ҳам бир жойга бориб қолган. Агар қайтадан дунёга келиш имкони берилганида яна халқни Худога бошлаган ва Унинг ҳақиқатини чор атрофга ёйган бўлардим», — деди. Шу гапи учун уни ўлимга маҳкум қилишди. Лорд Канселор уни ўз шаҳрида ёқиб юборишларини буюрди. Йўлда эса Тейлор худди базмга ёки тўйга бораётган одамдай хурсанд эди.

Йўл-йўлакай уни қўриқлаб бораётган аскарларга ҳам Худонинг марҳамати ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларидан ҳатто аскарларнинг ҳам кўзларига ёш келди. Шаҳарга киришаётган пайтда бир аёл оқсоқол Тейлорни таниб қолди. У тиз чўкиб: «Эй Худойим! Ана бизнинг чўпонимиз. У бизга садоқат билан Сенинг каломларингни ўргатарди. Худойим, энди сенинг қўзичоқларинг нима қилади? Чўпонини йўқотган қўйлардек тарқаб кетишмайдими? Тангрим уни қувватлантириб, тасалли бергин», — деб ибодат қилди. Уни ёндириб юборишадиган жойга келгач, Тейлор йиғилганларга шундай деди: « Мен, сизларга Худонинг муқаддас Каломидан бошқа нарсани ўргатмадим. Мен Худодан нимани ўрганган бўлсам, фақат ўшани ўргатдим. Бугун эса шу гапларим ростлигини ўз қоним билан исботлайман.»

У тиз чўкиб ибодат қилишни бошлади. Атрофдагилар орасидан бир аёл унинг олдига югуриб бориб у билан бирга ибодат қилди. Атрофдаги соқчилар эса аёлни туртиб юборишди. Шунда ҳам аёл Тейлор учун ибодат қилишдан тўхтамади. Тейлорни темир занжирлар билан ёғочга боғлашди. Боғлашаётган пайтда аскарлар Тейлорни мазах қилиб бошига уришди. Унинг бошидан оққан қон юзларига тушди. Тейлор эса уни урган соқчига: «Дўстим мен етарлича азоб тортаяпман, менга яна кўпроқ азоб беришингга ҳожат бормикан?» Охири уни ёқиб юборишди. Олов орасидан Тейлорнинг овози эшитилди: «Меҳрибон Ота, нажоткорим Исо Масиҳ ҳаққи, менинг жонимни Ўз бағрингга ол.» Унинг танаси куйиб кул бўлар экан, бирор марта инграмади. Ундан фақат бир ҳовуч кул қолди. Бу воқеа бошқа имонлиларни Худо йўлида яна ҳам кучлироқ бўлишига сабаб бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top