3:05

Итоаткор Юсуф

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон суҳбатдош. Атрофимизда яшаётган инсон зоти борки, умри давомида ҳаётдан сабоқ олади ва анча-мунча яшаш тажрибасига эга бўлади. Кўп ҳолларда бу сабоқни биз ўзимиздан катта инсонлар ҳаётидан оламиз. Бизнинг суҳбатларимиз эса сизга Муқаддас Каломдан жой олган художўй кишилар ҳаётидан ҳикоя қилиб, улардан ўрнак олишга ундайди. Бугун кўпчиликка илоҳий гўзаллиги билан машҳур бўлган Юсуф пайғамбар ҳақида суҳбатлашамиз. У ҳақида аввал ҳам суҳбатлашганмиз, бироқ бугун унинг ҳаётига бошқа томондан, итоаткор фарзанд сифатида қараймиз. Юсуф пайғамбар қандай фарзанд бўлган? Ҳамма биладиган айни дамда у ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаган бу пайғамбар аслида қандай шахс бўлган?

Narrator 2 Муқаддас Каломдан Юсуф пайғамбарнинг ҳаёти ҳақида синчиклаб ўқиб чиқсангиз, унинг очиқкўнгил, бироз мақтанчоқроқ, ичида гап турмайдиган, итоаткор, сабр-тоқатли инсон бўлганини билишимиз мумкин. Юсуфнинг мақтанчоқлиги, отасининг унга нисбатан ортиқча муҳаббати акаларига ёқмасди. Улар Юсуфга ҳасад қилишарди. Акаларининг унга бўлган муносабати ҳақида Юсуф ҳам яхши биларди. Отаси Ëқубнинг ошкора равишда Юсуфни бошқалардан кўпроқ севиши, унга бошқа ўғиллари киймаган ранг-баранг тўн олиб бериши, Юсуфнинг мақтанчоқлик билан айтган тушлари акаларининг ғашини келтирарди. Шу сабаб акалари билан Юсуф ўртасидаги муносабат яхши эмас эди. Бир куни Ëқуб Юсуфга: «- Акаларинг Шакамда мол боқишяпти. Кел, сени уларнинг ёнига юборайин. Сен бориб акаларинг ва подаларнинг ҳол-аҳволини билиб, менга хабар келтир, — деди.”

Narrator 1 Нима деб ўйлайсиз? Юсуф пайғамбар ўзини ёқтирмайдиган акалари олдига борадими?! -– Хўп бўлади, отажон! – деди Юсуф» (Ибт 37:12-14). Юсуф Шакамга қараб йўл олди. Муқаддас Каломда шундай оддий ёзилган. «Юсуф Шакамга қараб йўл олди». Бироқ бу осон бўлмаган. Тасаввур қилинг, сизни ўзингиз ёқтирмайдиган, сизни ҳам ёқтиришмайдиган, ҳар доим совуқ кутиб олишадиган кишилар олдига иш билан юборишса, қандай аҳволга тушасиз? Улар олдига бориш осон бўлмайди. Ичингизда ўзингиз билан курашасиз. Боришни истамайсиз, бироқ сизни ишга буюрган одам сиздан анча катта, ҳурматли, айтганини қилмасангиз бўлмайдиган одам. Ўзингизни енгиб итоат қилиш осон кечмайди, албатта. Юсуфда ҳам шундай бўлган эди. Муқаддас Калом Юсуфнинг бу борадаги ҳислари ҳақида ҳеч нарса демайди.

Narrator 2 Бироқ оиладаги муҳитни, ундан олдин бўлиб ўтган воқеаларни ва акаларининг уни ёмон кўриши ҳақидаги фактларга асосланиб, отасининг айтганини қилиш, ўзини ёқтирмайдиган акалари олдига бориш Юсуфга қийин бўлганини билиб олиш мумкин. У Худованднинг «Ота-онангни ҳурмат қил, шунда ер юзида узоқ умр кўриб, баракали бўлгайсан», — деган амрига амал қиларди. У отасини ҳурмат қиларди. Уни яхши кўрарди. Шунинг учун ўз туйғуларига, истагига қарши бориб, отасининг истагини бажонудил бажаришга отланди. Итоаткорлик Юсуфга фойда келтирмади-ку, дейишингиз мумкин. Бироқ бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюриб, Юсуф пайғамбар ҳақидаги мавзуларни ўқисангиз, бу борадаги фикрингиз ўзгаради. Фикр-мулоҳазаларингизни эса бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга юборинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top