MP3

Нарратор 1 «Аёл бошқа яширина олмаслигини пайқагач, қалтираганча Исога яқинлашиб, Унинг оёқларига ўзини ташлади-ю, Унга қандай мақсад билан текканлигини ва ўша заҳоти қандай дарддан халос бўлганини бутун халққа эшиттириб сўзлаб берди» (Лука 8:47).

Ассалому алайкум. Бугун Лука 8 бобда тилган олинган «Соғайган аёл» ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик. Бу аёл ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. У шунчаки кўп йиллардан бери дард чеккан аёл эди. Бу аёлнинг дардини тушунадиганлар орамизда кўплаб топилаи. Бугунги кунда дардларига шифо излаб, табиблару, докторлар эшигига боравериб ҳолдан тойганлар кўплаб топилади. Докторлардан шифо тополмаганлар, зиёратгоҳларга боришади. У ердан шифо топишига умид қилишади.

Нарратор 2 Бу аёл ҳам шундайлардан бири эди. Калом у ҳақида шундай дейди: «Исо бораркан, ҳалойиқнинг сиқувида қолди. Шу ўртада ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У бор-йўғини табибларга сарф этгани билан ҳеч биридан шифо топмаган эди.» У жуда ҳам ҳолдан тойган, табиблардан ҳам турли дори-дармонлардан ҳам умидини узган бир бечора аёл эди. Аёл Исо Масиҳ ҳақида эшитган ва Исо унинг дардига шифо бера олишига ишонарди. У Исонинг қудратли илоҳий Зот, Худо юборишни ваъда қилган Масиҳ эканига ишонарди. Унинг ишончи бошқаларникидан мутлақо фарқ қиларди. Лука 4 боб 40 оятда Исога муҳтожлар ҳақида шундай ёзилган: «Қуёш ботаётган чоғ, ҳамма турли хасталикларга йўлиққан одамларини Исонинг ҳузурига келтирар эдилар.

Нарратор 1 Исо қўлларини ҳар бирига тегизиб уларга шифо берди.» Кўпчилик хасталар Исодан уларга қўлини теккизишини илтимос қилиб сўрарди. Бу аёл эса бошқача ўйларди. Агар унинг кийимнинг бир четига тегиб олсам бас, тузалиб кетаман, деб ишонган. Калом шу ўй билан нима қилганини айтади: «Аёл Исога орқа томондан яқинлашиб, этагига элас қўл тегизган онда қон оқиши дарҳол тўхтади.»

Аёл Исонинг кийимига элас қўл тегизган бўлса-да, Исо Масиҳ ўзидан бир куч чиққанини сезди. Сўнг атрофидагилардан «Ким менга қўл теккизди?»- деб сўради. Қизиғи шундаки, оломон уни сиқиб турган бўлса ҳам ҳамма: «Мен қўл теккизганим йўқ» — деб айтди. Эътибор берган бўлсангиз аёл Исонинг танасига қўл теккизгани йўқ, кийимига салгина тегиб қўйди. Аммо шундай бўлса ҳам Исо: «Ким менга қўл теккизди?»- дейди.

Нарратор 2 Аёл бошқа яширина олмаганини сезгач, Исонинг оёқлари остига ўзини ташлаб, нима қилганини гапириб берди. У шундай кучли имонга эга бўлиб туриб ҳам, Исонинг олдига қалтираганча келди. Қизиқ, ҳатто Исога имон келтирганлар Унинг олдида қалтираб турса, имонсизлар қандай аҳволда бўларкин?!

Нега Исо Масиҳ унинг халойиқ олдига чиқишини кутди? У ўзига ким текканини билмасмиди? Биларди албатта. Бироқ аёлнинг очиқчасига шодланишини, унинг яширинча эмас, очиқчасига шифо топишини ва бу шифо бутунлай уники бўлишини истаганди. Шунинг учун ҳам Исо Масиҳ унга : «Дадил бўл, қизим! Ишончинг сени қутқарди, эсон-омон боргин, — деди.» Биз ҳам Исонинг олдига имон билан бориб, хурсандчилик билан шифо топиб қайтайлик. Агар бу ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимиздан маълумот олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top