Narrator 1 Ассалому алайкум. Улуғворлик. Бу сўз нимани англатади? Бу сўз Лотин тилида маъноси «буюклик, ҳашамат» деган манони билдиради. Муқаддас Каломда бу сўз Худога нисбатан жуда кўп марта ишлатилган: «Худованд салтанат сурмоқда; Улуғворлик билан кийингандир У» (Заб 92:1). «Мен улуғворлигинг, савлату маҳобатинг, ажойиб ишларинг ҳақида ўйлаб юргайман» (Заб 144:5). «Биз Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрат билан келиши ҳақида сизларга маълумот берганимизда, уйдирма афсоналарни гапириб келмадик. Унинг салобатини ўз кўзимиз билан кўрганмиз. Масиҳ Отаси Худодан ҳурмат ва шон-шараф қабул қилди. Улуғворлик тўкиб турадиган даргоҳи шарифдан Масиҳга бир садо келиб: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман», — деди» (2 Петр 1:16-17).
Narrator 2 Муқаддас Калом Худовандни улуғвор дея эълон қилганида Унинг буюклигини маълум қилиб, бизни Уни улуғлашга чорлайди. Калом Худовандни самода, юксакликда деганида, Унинг биздан қанчалик олисда эканини эмас, буюкликда биз инсонлардан анча юқорида экани назарда тутилади. Афсуски бугунги кун имонлилари, Худонинг нақадар буюклигига унчалик эътибор қаратмай қўйишган. Бугунги кунда одамлар фақат ўзининг нақадар муҳимлиги, қанчалик обрўли ва буюк шахс эканига эътибор қаратишмоқда. Худованднинг буюклиги ва улуғворлигини эса шунчаки тилда тасвирлашади. Худованднинг улуғворлиги Унинг ҳаётимизда ишлаши, бизнинг У билан муносабатимизда билинади. У билан ҳақиқий муносабатда бўлган имонли Унинг бир вақтнинг ўзида ҳам ғамхўр ҳам улуғвор эканини англайди.
Narrator 1 Унинг ғамхўр эканини қайдай биламиз? Агар ҳаётимизда ҳали Унинг ғамхўрлигини ҳис қилмаган бўлсак, ҳали У билан муносабат қилишга улгурмаган бўлсак, Унинг нақадар буюк, улуғвор ва ғамхўрлигини қайдан биламиз? Албатта Муқаддас Каломдан. Худованд илк инсонларни яратганидан сўнг уларга ғамхўрлик қилди. Уларни егулик билан, яшаш учун ажойиб жой билан таъминлади. Ундан ташқари ҳар куни субҳидамда улар билан суҳбатлашишга келарди. Одам Ато билан Момо Ҳавони чақирарди. Кейин эса Нух даврида инсониятнинг ёвузлигидан қийналди. Уларни йўқ қилишга қарор қилганида ҳам, Нуҳни излаб топди. Нуҳ ва унинг оиласини омон сақлади. Бу унинг инсон зотига қанчалик ғамхўр эканини билдиради. Исроил халқини Мисрликларнинг зулмидан озод қилди. Уларни Ўзи ваъда қилган ерга олиб борди.
Narrator 2 Йўл-йўлакай эса уларнинг дийдиёларига, нолишларига чидаб, муҳтожликларини қондирди. Исроил ҳалқи худди инжиқ боладай тутди ўзини. Аммо Худованд уларга сабр-тоқат қилди. Еру осмонни, коинотни, сайёраларни, атрофимиздаги гўзал ва ҳайбатли табиатни мукаммаллик билан яратди. Қудратли ва Барҳаёт Худо яратганларининг кичик бир бўлаги бўлган биз инсонларга эътибор қаратди. Бизга ғамхўрлик қилишни мақсад қилди. Табиатни, коинотни, сайёраларни ҳамма-ҳаммасини бизнинг ихтиёримизга берди. Бу Унинг улуғворлигидан ва биз гуноҳкор инсонларга ғамхўрлигидан эмасми?! Худованд ҳақида чуқур маълумотга эга бўлишни истасангиз, ҳамда У билан мустаҳкам муносабат ўрнатмоқчи бўлсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради. Фикрларингиз ва саволларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга ҳеч иккиланмай юборинг.